Республика штабининг маълум қилишича, ўтган сутка давомида Қирғизистонда коронавирус билан касалланган бир бемор вафот этган.
Шу билан Қирғизистонда коронавирус юқтириш ортидан вафот этганларнинг умумий сони 2800 кишига етди.
Шунингдек, ўтган кун давомида 41 кишида COVID-19 аниқланган.
- Бишкек - 24;
- Ўш - 1;
- Чуй вилояти - 4 та;
- Ўш вилояти – 4 та;
- Талас вилояти – 1 та;
- Иссиқкўл вилоятида – 5 та;
- Жалолобод вилояти - 2 та.
Штаб маълумотларига кўра, бутун мамлакатда пандемия даврида 184 633 нафар коронавирус инфекцияси аниқланган.
Шунингдек, республика штабининг хабар беришича охирги суткада 48 нафар бемор тузалиб, шифохонадан чиқарилган. Коронавирус юқтирган 255 бемор эса ҳамон шифохнада даволанмоқда. Яна 315 киши эса уй шароитда даволанмоқда.
Шунингдек, 30 декабрь ҳолатига кўра Қирғизистонда 1 миллион 226 мингдан ортиқ кишига COVID-19 вакцинасининг биринчи дозаси сайилган, 1 миллион 11 мингдан ортиқ қирғизистонлик эса иккинчи дозани олган.