Ўшда вилоятлараро касалхонанинг бўлиб бошчиси йўл ҳалокати оқибатида ҳалок бўлди

339

25 декабрда Ўшдаги вилоятлар аро бирлашган клиник касалхонасининг рентген бўлими бошчиси Суюнбек Кочкоров йўл ҳалокатида вафот этди. Бу ҳақда мазкур касалхонадан билдиришди.

Маълумотга кўра, марҳум 51 ёшда бўлган. ҳамкасблари уни чин дилдан ишлаган етук шифокор деб таърифлашди.

«У ўзининг оқ кўнгил ватанпарвар туйғусини биринчи навбатга қўйиб, билимини, жонини бериб ишлаган. Унинг ёрқин хотираси доим ҳамкасбларининг юрагида сақланади», — деб хотирлашди улар.

Суюнбек Кочкоров Жалолобод вилоятининг Новкен қишлоғида туғилган. Олий ўқув юртини тамомлагандан кейин иш фаолиятини оилавий шифокор сифатида бошлаган. 2001 йили Ўш вилоят касалхонасининг рентген бўлимига шифокор-рентгенолог бўлиб жойлашган. 2017 йили мазкур бўлимга етакчи қилиб тайинланган.

Кочкоров 23 йилдан ортиқ тажрибаси давомида аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлашга бор кучи билан ҳисса қўшган. Касбдошлари шифокорнинг ташкилотчилик қобилиятини, битмас-туганмас энергиясини ва ишини биринчи ўринга қўйган инсон эканини таъкидлашди.

«Пандемия бошланганда COVID-19 тарқалишини олдини олиш мақсадида шифокорлик қасамига содиқ қолиб, туну кун беморлардан ёрдамини аямаган », — деди улар.