Ўшда вилоят наркология ва психиатрия марказлари бириктирилди

345

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати муассаса етакчиси Алимкадир Бейшеналиев 27-декабрда Ўш вилоятлар аро наркология ва Ўш вилоят руҳий касалликлар марказини меҳнат жамоаси билан учрашганини билдирди.

Сурат: Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати

Учрашувда Бейшеналиев Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғини ўқиди, унга кўра бу икки муассаса Ўш вилоят психиатрия ва наркология маркази бўлиб бирлаштирилади.

«Бирлаштириш ишчиларга салбий таъсир қилмайди. Барча шифокорлар, ҳамширалар ва санитарлар ишини давом эттиради. Албатта, маъмурий-бошқарув ходимлари бироз қисқартирилади, бироқ уларга товон тўланади», — деди Бейшеналиев.

Вазирнинг айтишича, бу ердаги кароватларнинг сони қисқартирилмайди — руҳий касалликлар шифохонасида 170 ўрин, наркология касалхонасида эса 50 ўрин сақланади.

14-декабрда Бейшеналиев беморлар камайгани сабаб Республика руҳий касалликлар маркази билан Республика наркология марказини бирлаштириш қарорини қабул қилган.

Бироқ марказларни 2020-йили ҳам бирлаштириш ҳаракати бўлган, бироқ бунга шифокорлар билан беморлар қарши бўлишган эди.

Бейшеналиев бу таклифини беморлар камайиб, бинолар бўшаб қолгани билан изоҳлади. Бу хизмат аслида дунёнинг ҳамма жойида бирлаштирилганини, ичимликка берилган ва руҳий хаста беморларни даволаган шифокорларнинг ҳам мутахассислиги ўхшашлигини айтган.