Бир қанча ОАВлари шахсий манбаларига таяниб рақамлаштиришни ривожлантириш вазири Дастан Догоев ишдан кетиш бўйича ариза ёзганини маълум қилишди. Догоевни ариза ёзиш сабаби ҳақида бир қанча версия айтилмоқда.
«Кактус» нашри амалдорни истеъфосини уяли телефонларни мажбурий равишда рўйхатга олиш ҳақидаги қонунни қабул қилишдаги қийинчиликлар билан боғлади.
Бунгача Догоев ўлкага киритилаётган телефонларнинг IMEI-кодларини мажбурий равишда рўйхатга олиш ҳақидаги қонун лойиҳасини таклиф қилган. Вазир бу қонун Қирғизистонга ноқонуний йўл билан кириб келаётган телефонларни тўхтатиб қолади деб ишонтирган. Шу билан бирга рўйхатга олинган телефонлар ҳақида маълумот базаси хусусий компанияларга берилиши керак.
«Репортер» нашри эса Догоев «халқаро Microsoft IT-компаниясининг Россиядаги вакиллигига ишга жойлашмоқда» деб тахмин қилмоқда.
Вазир ўзи «Азаттык» радиосига ишдан кетиш ҳақида ариза ёзганини тасдиқламади ҳам, инкор ҳам қилмади. У Министрлар кабинетининг матбуот хизмати Догоевнинг аризаси уларга келмаганини билдиришти.
Догоевнинг карьераси
Дастан Догоев охирги уч президент вақтида тенг ҳуқуқли бошқарувчи хизматларида ишлади.
2017-йили июнда Алмазбек Атамбаев ҳукумати даврида 30 ёшдаги Догоевни Давлат рўйхатга олиш хизматининг етакчиси қилиб тайинлаган. У муассасанинг ўша вақтдаги бошчиси Таирбек Сарпашевга жиноий иш қўзғалгандан кейин унинг ўрнига келган. Шунда Догоевни Қирғизистонда ва Буюк Британияда ўқигани, кейин Германия техника ҳамкорлик жамиятида, Давлат рўйхатга олиш хизматида ва молия вазирлигида ишлагани айтилган.
2018-йили февралда у ситеъфога кетган — раҳбарлик вазифасини Давлат рўйхатга олиш хизматининг собиқ етакчиси Алина Шаикова бажарган. Догоев ДРХ тармоғини бир йилга етмаган вақт бошқаришига қарамай, можароларнинг марказида бўлган — ҳукумат серверларининг бирида президент сайловига таъсир қилиш ҳаракати учун тузилган нодавлат сайт жойлашгани аниқланган.
«Клооп»нинг суриштирувчилари ҳукумат серверларини бирида нодавлат samara.kg сайти жойлашганини очиқлашган. Бу сайт президентликка номзод Сооронбай Жээнбековни сайлов кампанияси билан боғлиқ деб тахмин қилинган. Сайловда Жээнбеков ғолиб бўлган. Samara.kg сайти орқали ўлка фуқароларини шахсий маълумотларига эришиш мумкин бўлган.
Журналистларнинг далилларига, номзодлар штабидаги ходимларнинг кўрсатмаларига қарамай, Догоев ҳукумат серверида «Самара» сайти бўлганини ва Жээнбеков билан алоқасини тан олмаган.
ДРХ 48 соатга етмаган вафтда ички текширув ўтказиб, уларнинг серверида умуман samara.kg сайти бўлмаганини билдирган.
2018-йили Догоев президент Жээнбековнинг ижтмоий маслаҳатчиси бўлиб тайинланган.
2019-йили май ойи бошида Дастан Догоев президент маслаҳатчиси бўлганда МХДҚ томонидан сўроқ қилинган. Догоев биометрик паспортларни сотиб олиш бўйича ишда гувоҳ қатори сўроқ қилинган. У электрон умумий фуқаролик паспортларни тайёрлаш учун талаблар ишлаб чиқилаётганда ДРХни бошқарган.
Ўша йилнинг май ойида Сооронбай Жээнбеков Догоевни давлат алоқа қўмитаси раҳбарлигига тайинлаган.
2020-йилнинг июнида Догоев етакчилик хизматидан кетган. Бунинг сабабини АҚШдаги Гарвард университетига ўқишга кириши билан тушунтирган.
Догоев Гарвард университетининг Жон Ф. Кеннеди номидаги давлат бошқарув институтини бир йиллик магистратура дастурига грант асосида ўтганини маълум қилган.
Жорий йилнинг 20-майида президент Садир Жапаров Догоевни рақамлилаштиришни ривожлантириш вазири қилиб тайинлаган, бироқ 13-октябрда президент уни эгаллаган хизматидан бўшатган. 26-октябрда рақамлилаштиришни ривожлантириш вазирлиги Министрлар кабинетини таркибига қайта қўшилиб, Догоев уни яна бошқара бошлаган.