Бишкекнинг икки округида қайта сайлов 27-февралда ўтади

376

Марказий сайлов комиссияси Бишкекнинг Биринчи май ва Свердлов сайлов округлари бўйича қайта сайловни 27-февралга белгилади. Бу ҳақда 27-декабрда комиссиянинг матбуот хизмати билдирди.

Қирғизистонда парламент сайлови 2021-йилнинг 28-ноябрила аралаш тизим билан ўтган. Унинг ичидан 54 депутат партия рўйхати билан, 36 халқ вакили бир мандатли округлардан сайланган.

Биринчи май ва Свердлов округларида энг кўп овозни «Барига қарши» олган, шунинг учун бу икки округда қайта сайлов эълон қилинди.

Жогорку Кенешнинг еттинчи чақирилишининг биринчи йиғини 23-декабрда ўтиши керак эди. Аммо МСК билан айрим номзодлар ўртасидаги тадқиқлар сабаблар янги депутатларни қайд қилиш вақтинча тўхтатилган.

Аммо 15-декабрда Марказий сайлов комиссияси умумий сайлов округи бўйича сайловнинг натижасини тасдиқлагандан кейин партияларнинг қанча мандат олиши маълум бўлган.

7-чақирилишнинг дастлабки йиғини янги йилгача бўлиши кутилмоқда.