Қамоқдаги сиёсатчи Равшан Жээнбеков озодликка чиқди

346

Бишкекдаги ТИЗО-1да қамоқда ўтирган Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Равшан Жээнбеков 27-декабрда озодликка чиқди. Бу ҳақда «Клооп»га сиёсатчининг адвокати Замир Жоошев маълум қилди.

Бу қарор шу йил декабрда кучга кирган Жиноят-процессуал кодексига кўра қабул қилинган.

«Равшан Жээнбеков эҳтиёт чорасининг муддати тугагани сабаб тергов қамоғидан чиқарилди. У ҳозир уйида», — деб билдирди Жоошев.

Бу орада Жээнбековнинг ўғли Азат Равшан Фейсбукдаги саҳифасига отасини уйда ўтириб халққа мурожаат қилган видеосини жойлади.

«Бугун мен янги қабул қилинган қонунга мувофиқ, озодликка чиқдим. Озодлик — жуда муҳим ва қимматли нарса. Мени қўллаганларга, ОАВ журналистларига, фуқаровий жамиятга, тарафдорларим билан сиёсатчиларга илиқ сўзларини айтиб, қўллаганларнинг ҳаммасига миннатдорчилик билдираман. Ҳаммангизга катта раҳмат», — деб билдирди у.

Равшан Жээнбековни қамалиши

Равшан Жээнбеков — парламентнинг собиқ депутати. Алмазбек Атамбаев президент бўлган вақтда у мухолифатда бўлган. бироқ собиқ президент таъқиб қилина бошлаганда уни қўллаган. У Атамбаевнинг Қўйтошдаги резиденцияси штурмга олинганда уни қўллаб бориб, натижада ўзи ҳам қамоққа олинган. Ҳозирда у Қўйтош воқеаси бўйича ишнинг фигуранти.

У 2019-йилнинг декабрь ойида «Қўйтош воқеалари» сабаб қўлга олинган. Унга «Оммавий тартибсизликларни уюштириш», «Одамларни гаровга олиш» ва «Ҳукуматни куч билан босиб олишга ҳаракат қилиш» моддалари бўйича айбланган.

Равшан Жээнбеков.

2020-йили октябрь воқеаларида Жээнбеков бир қанча сиёсатчилар билан қамоқдан бўшатилган. Кейинчалик суд унинг эҳтиёт чорасини уй қамоғига ўзгартирган, бироқ уй қамоғининг қоидасини бузгани учун қайта қамалган. Бишкекнинг Биринчи май туман суди 5-августда собиқ депутат Равшан Жээнбековни ТИЗО-1га қамоққа олиш қарорини чиқарган. Сиёсатчи ўзига қўйилган айбларни бир неча марта «сиёсий таъқиб» деб атаган.

Тергов қамоғида ўтириб сиёсатчи депутатликка номзодини қўйган. МСКга ҳужжат топшириб, бир мандатли округ бўйича қатнашиш ҳуқуқига суд орқали эга бўлган. 12-октябрда конвой назоратида МСКга олиб келинган.

Кейин МСК уни бир мандатли округнинг номзоди сифатида рўйхатга олиб, бироқ суд уни сайловга қатнашаётгани сабаб эҳтиёт чорасини ўзгартиришдан бош тортиб, қамоқда қолдирган.

У қамоқда ўтириб сайловга қатнашган. Сайлов тугагандан сўнг президент Садир Жапаровни қамоқдаги сиёсатчига овоз бергани маълум бўлган. Президент нимага унга овоз берганини тушунтириб, «Жээнбеков ўз округида ғолиб бўлса, қамоқдан чиқармиди» деб ўйлаганини айтган.

Бироқ, Жээнбеков парламент сайловида Ленин округи бўйича сайловчиларнинг 10,60% овозига эга бўлган. мазкур сайлов округи бўйича Бишкек шаҳар кенгашининг собиқ спикери Жанибек Абиров 31,49% овоз билан олдинга чиққан.

Қўйтош воқеаси

22-декабрда Биринчи Май туман суди Қўйтош воқеаси бўйича айбланувчиларнинг эҳтиёт чорасини узайтирган эмас. Шу куни адвокат Замир Жоошев суднинг қарорига кўра, қамоқдаги Равшан Жеенбеков 28-декабрда озод қилиниши кераклигини билдирган.

«Жээнбеков бошчилигидаги айбланувчилар бир йилдан ортиқ ТИЗОда ва уй қамоғида бўлишди. Янги Жиноят-процессуал кодекстини 303-моддаси бўйича, тергов қамоғида ва уй қамоғида бир йилдан ортиқ ушлаб бўлмайди», — деб билдирган Жоошев.

Қўйтош воқеаси бўйича 14 кишига судгача текширув иши очилган, уларнинг орасида собиқ президент Алмазбек Атамбаев, унинг собиқ маслаҳатчиси Фарид Ниязов, собиқ депутат Равшан Жээнбеков, парламент депутатлари Ирина Карамушкина ва Асел Кодуранова ва Атамбаевнинг тарафдори Кундуз Жолдубаева бор.

Жоошев аввалроқ «Клооп»га интервью бериб, «Қўйтош воқеаси» бўйича ишлар 2020-йили 26-февралда суд текширувига ўтганини, айбланувчилар уй қамоғида эканига шу йилнинг 26-февралида бир йил бўлганини айтган.

«Асел Кодуранова, Ирина Карамушкина ва Кундуз Жолдубаева 28-декабрдан озодликда бўлади. суд жараёнларига мажбурий равишда келишади», — деган адвокат.

Бундан ташқари, у ОАВда Фарид Ниязов ҳам қамоқдан чиқиши кераклиги эълон қилинганини айтиб, бу хато маълумот эканини билдирган.

«“Қўйтош воқеаси” бўйича собиқ президент Алмазбек Атамбаевга, Фарид Ниязовга ва Канат Сагимбаевга эҳтиёт чораси қўлланилган эмас. 22-декабрда уларнинг масаласи қаралмади», — деган у.