Айеркен Саймаитига ноқонуний равишда паспорт берган АҲМ мутахассиси Сузоқдаги қишлоқ кенгаши депутати бўлди

Айеркен Саймаитига Қирғизистон паспортини ноқонуний берган амалдор Сузоқ туманидаги қишлоқ кенгашига депутат бўлди. Бу ҳақда «Медиаҳаб» журналистлари Али Тўктақунов ва Арген Бактибек ўғли Қирғизистон паспортлари бўйича ўтказган  суриштирувида маълум қилишди.

Саймаити уйғур миллатидаги хитойлик тадбиркор бўлиб, Марказий Осиёдан 700 миллион долларга яқин пул олиб чиқиб кетган ва Истанбулда ўлдирилган.

Айэркен Саймаити

«Азаттык» радиоси, «Уюшган жиноятчиликни ва коррупцияни текшириш» лойиҳаси (OCCRP), унинг Қирғизистондаги ҳамкори Kloop медиаси биргаликда олиб борган суриштирувда Давлат божхона хизмати етакчисининг собиқ Райимбек Матраимов билан кўпчиликка номаълум Хабибулла Абдукадирнинг яширин бизнеси паорахўрлик ва коррупция марказига айланганини уйғур миллатли хитойлик тадбиркор Айеркен Саймаити ошкор қилган.

Суриштирувларнинг дастлабки сериялари эълон қилинганидан кўп ўтмай 2019-йилнинг 10-ноябрида Саймаитини Истанбул шаҳрида номаълум одамлар отиб кетишган.

Саймаити қирғиз паспортини ноқонуний олгани у ўлдирилгандан кейин маълум бўлган. 2020-йилнинг март ойида Саймаитига паспортни ноқонуний берган Сузоқ туман паспорт бўлимининг ходими Амирбек Абдикаликовга нисбатан жиноий иш қўзғалган.

Прокуратура унга «Ноқонуний паспорт бериш», «Лавозимдан фойдаланиш» ва «Ҳужжатларни қалбакилаштириш» моддалари билан айблаган.

Бироқ Сузоқ туман, кейинчалик Жалолобод вилоят суди Абдикаликовни «жазолаш муддати эскиргани сабаб» ишни қисқартирган. Олий суд эса 2020-йилнинг апрель ойида бу қарорни кучида қолдирган.

Журналистлар 2021-йилнинг апрель ойида Абдикаликов маҳаллий кенгаш депутатларини сайлашга қатнашиб, Қиз-кўл қишлоқ кенгашининг депутати бўлганини аниқлашган. Кейин амалдор қишлоқ ҳукумати раҳбарлигига номзодини кўрсатган. Бироқ етарли овоз ололмаган.

Фейсбук саҳифасидан скриншот

Бундан ташқари, «МедиаХаб» Абдикаликов Саймаитидан ташфари бошқа чет ўлкаликларга қирғиз паспортларини ноқонуний берганини очиқлашди.

Масалан, Тожикистоннинг бош прокурорини ўлдирган жиноий гуруҳга алоқаси бор дейилган Согди вилоятининг собиқ депутати Низомхон Жураев 2014-йили Сузоқда қирғиз паспортини олган. У ўз юртида қидирувда бўлишига қарамай, 2017-йили паспортини янгилашга ҳам улгириб, Қирғизистондан чиқиб кетган. Жураев 2018-йили қўлга тушганда унинг ёнида қирғиз паспорти бўлган.

Жураев қўлга тушгандан кейин ИИВнинг ходимлари Абдикаликовни қўлга олиб, унга нисбатан айб қўйилган. Бироқ шу йили Абдикаликовга қўзғалган жиноий иш «жазолаш муддати ўтиб кетгани сабаб» қисқарган.

«Амирбек Абдикалыиков Сузоқнинг паспорт столида 2012-2018-йиллари ишлаган. Жураев ҳам, Саймаити ҳам паспортларни 2014-йили олишган. Жиноий иш бўйича факт 2018-2019-йиллари аниқланган. Шунда Жураев Украинада ушланган, Саймаити Истанбулда ўлдирилгандан кейин иш қўзғалган. Аниқроғи, кутилмаганда билиниб қолган. Абдикаликов эса олти йил ичида бошқа одамларга паспортни ноқонуний бериши мумкинми? Бу томонини ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари аниқ текширган эмас», — деди журналист Арген Бакитбек ўғли.

Журналистлар Абдукаликов билан боғланганда икки факт бўйича айбни «қисман тан олганини» айтиб, бу «эътиборсизлик сабаб» бўлганини билдирган.

Паспортларни ноқонуний берганлар деярлик жазоланмайди

Бундан ташқари, «МедиаХаб»нинг журналистлари суд актларини ўрганиб чиқиб, ноқонуний паспорт беришда айбланган давлат ходимлари деярлик жавобгарликка тортилмайди деган хулосага келишди.

Журналистлар sot.kg парталидан паспортларга боғлиқ 35 суд ҳукмини топишган — унинг орасида 18 иш бўйича жиноят тасдиқланган.

«18 жиноятнинг орасидан фақат биттаси 2 йил 8 ойга кесилиб, 150 минг сом жарима тўлаган. Бошқаларида фақат “жиноий иш муддати ўтиб кетган” деган қарорлар турибди. Қисқаси ҳаммаси жазоланмаган», — деди Арген Бакитбек ўғли.

Журналист мисол қатори Таласдаги паспорт столнинг бўлим бошчиси Женишбай Мамитовни келтирди. У 2011-йили у фуқароларнинг ўрнига қўл қўйиб юргани аниқланиб, бироқ «жиноятнинг муддати ўтиб кетгани сабаб» жавобгарликка тортилмаган. Мамитов ҳам Таласдаги Нуржанов қишлоқ кенгаши депутатлигига отланиб, бироқ ўтолмаган.

Айрим ҳукмларда эса қирғиз паспортларининг «нархлари» ҳам кўрсатилган. Журналистлар хорижликлар ҳужжатни 3 500-7 500 АҚШ долларга қилдириб олишса, Қирғизистон фуқаролари чч паспортни 3 минг сомга сотиб олганини маълум қилишди

Шунингдек, ҳукмларнинг бирида Тожикистоннинг собиқ МХДҚ ходими қирғиз паспортини олиб, 2019-йил у айблангани айтилган. Қирғизистон суди қўшни ўлканинг махсус хизмати фаҳрийсини 8 йилга озодликдан маҳрум қилган. Бироқ у қайси жиноятда айблангани ҳукмда аниқ очиқланмаган.

The Henley Passport Index сайтининг маълумотига кўра, Қирғизистон паспортининг мақоми «паст бўйича қолмоқда»: 116 давлат орасида қирғиз паспорти 86чи ўринда туради.