Швецияда ўғирланган автомобил Ўш шаҳрида топилди

382
Сурат: Ўш шаҳар ИИБи

Швецияда ўғирланган Pick-UP Mercedes-Benz X-250 D'4matic русумидаги автомобил Ўш шаҳрида топилди. Бу ҳақда 25-декабрда шаҳар ички ишлар бошқармаси билдирди.

ИИВнинг Интерпол бюросининг маълумотига кўра, мазкур машина 2020-йилнинг 27-июлидан бери Швецияда қидирувда бўлган. Интерпол Ўш шаҳар ИИБга хат юбориб, ўғирланган автомобил Қирғизистонда бўлиши мумкинлигини хабар қилган.

Хат асосида Ўш шаҳар ИИБи қидирув ишларини бошлаган. Тадбир асносида патрул милициясининг ходимлари шаҳардаги Қасимбеков кўчасидаги автовокзалнинг яқинида мазкур автомобилни тўхтатиб, уни жарима майдонига киргизган.

«Мазкур Pick-UP Mercedes-Benz X-250 D'4matic русумидаги автомобилнинг эгаси Ўш шаҳрининг Амир Темур кичик шаҳарчасининг турғуни “А.А.” экани аниқланди. У автомобилни Литва давлатидан 29 минг АҚШ долларига интернет орқали сотиб олганини билдирган», — деб айтилади Ўш шаҳар ИИБнинг маълумотида.

Ҳуқуқ тартибот идоралари бу фактни Ахборотларнинг электрон журналига қайд этиб, текширувни бошлади.