COVID-19: Охирги суткада бир киши вафот этиб, 37 янги ҳолат қайд этилди

385

Республика штабининг маълумотига кўра, Қирғизистонда 23-декабрь ҳолатига кўра коронавирусдан бир киши вафот этди. Шу билан пандемия бошлангандан бери мамлакатда коронавирус юқтириб вафот этганларнинг умумн сони 2788 кишига етди.

Охирги кеча-кундузда коронавируснинг янги 37 ҳолати аниқланди. Уларнинг аксарияти Бишкек ва Чуй вилоятида қайд этилган:

  • Бишкек - 13;
  • Чуй вилояти - 9 та;
  • Ўш вилояти – 2 та;
  • Талас вилояти – 1 та;
  • Норин вилояти – 1 та;
  • Иссиқкўл вилоятида – 5 та;
  • Жалолобод вилояти - 6 та.

COVID-19 пандемияси бошлангандан бери Қирғизистонда касалга чалинганларнинг умумий сони 184 356га етди. Мамлакат бўйича  179 442 киши вирусдан тузалди.

Охирги кеча-кундузда коронавирусдан 42 киши тузалган.

Ўтган сутка давомида 9617 киши COVID-19 га қарши эмланди, уларнинг 4866 нафари биринчи доза, 4751 нафари эса иккинчи дозани олган.