МХДҚ: Асқар Ақаевга нисбатан жиноят иши қисқартирилгани йўқ

332

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси (МХДҚ) «Қумтўр» иши бўйича собиқ президент Асқар Ақаевга нисбатан барча айблар олиниб, жиноят иши қисқартирилди деб айтилган маълумотларга раддия берди.  

МХДҚ Ақаевга нисбатан жиноят ишини суриштирув давом этаётганини ва унга қўйилган айб олинмаганини билдирди.

Асқар Ақаев

Нима бўлган эди?

20-декабрда Ақаевнинг сафдоши Бекболот Талгарбеков ОАВларга Ақаевга қўйилган айбловнинг бари олинганини, Қирғизистонга эса тинчгина келиб кета олишини маълум қилган.

«Тергов бутунлай тугади. Сўроқ вақтида унинг Центеррада битта ҳам акцияси йўқ экани, бирор тийин ҳам олмагани аниқланди. Энди Ақаев учун йўл очиқ. У ҳозирда жуда кўп ишлаб, хатто пулли Ломоносов мукофотини олди. Агарда муҳим ишларини тугатса, албатта, Қирғизистонга қайтади», — деган Талгарбеков.

Бундан ташқари Ақаев ўзи ҳам 20-декабрда Россиянинг «Московский Комсомолец» нашрига интервью бериб, ватанида унга нисбатан бундан кейин ҳеч қандай даъво йўқ эканини ҳамда барча ишлар ёпилганини айтиб берган.

«Бундан кейин Қирғизистоннинг бошқа фуқаролари каби истаган вақтда давлатга кириб-чиқиб тураман», — деб билдирган у.

Унинг айтишича, Қумтўр иши бўйича ҳам гувоҳ, ҳам айбланувчи қатори ўтаётган эди.

«Бишкекда менга энг кўп берилган савол айнан шу иш билан боғлиқ бўлди. Чунки бу ишхона ҳақида бошқалардан кўпроқ биламан, 1990-йилларнинг бошида инвесторни мен топганман», — деган Ақаев.

Аммо адвокат Айбек Самарбеков журналистларга Ақаевга боғлиқ иш тўхтатилмаганини, чунки терговда собиқ президентга нисбатан бугунги куда савол йўқ эканини айтган.

МХДҚ нима дейди?

МХДҚ «олиб борилаётган терговга алоқаси йўқ, иш бўйича ишончли маълумоти йўқ одамларнинг бундай билдирувлари шунчаки ўзини пиар қилиш мақсадида жамоатчиликнинг фикрини ўзгартириш ва атайлаб адаштириш бўлиб ҳисобланади» деб таъкидлашди.

«Бундан ташқари, Асқар Ақаевга 1992-йили “Камеко” компанияси билан Бош битим тузиш ва 2003-йили “Қумтўр” лойиҳасини реструктуризациялаш эпизодлари бўйича янги айблар қўйилди», —деб билдиришди Давлат қўмитасидан.

МХДҚдан Ақаев юоридаги жиноятлар бўйича айбини тўлиқ тан олиб, «тергов билан яқиндан хамкорлик қилмоқда» деб таъкидлашди.

«[Асқар Ақаевнинг] давлатдан чиқиб кетиши, Бишкекка келиши олдиндан терговчи билан келишилган», — деб билдиришди махсус хизматдан.

МХДҚдан «Қумтўр» лойиҳасини амалга оширишга алоқадор жиноят иши давом этаётганини ҳам қўшимча қилишди.

Ақаев «Қумтўр» ишида

Жорий йилнинг август ойида МХДҚ «Қумтўр» лойиҳаси бўйича суриштирувнинг дастлабки натижасини кўрсатган. Унда тергов далилларни тўплаб, Қумтўр конини ишлатишга боғлиқ келишувларни тузишда, турли тўлиқлаш ҳамда тузатишларни киргизишда «“Камеко” ва Centerra Gold компаниялари билан хамкорлик қилган йиллари тўлиғи билан кўламли коррупцияга йўл берилган деган асосий хулосага» келгани айтилган.

Ўшанда МХДҚ Ақаев бу ишнинг бир қатор эпизодлари бўйича сиртдан судланганини билдирган: Канаданинг «Камеко» билан Асосий битимни тузиш ва унга ўзгартиришлар киргизиш, шунингдек, «Қумтўр» лойиҳасини 2003-йили «Камеко» компанияси билан қайта тузиш учун.

Борис Бирштейн ва Асқар Ақаев. Сүрат: kaktus.media

*«Камеко» тадбиркор Борис Бирштейн эгалик қилувчи «Сиабеко» компаниясининг воситачилиги билан кон ишлатиш ҳуқуқини олган. Кейин сиёсатчи Осмонакун Ибраимов ўзининг «Роковое золото Кыргызстана» деб аталган мақоласида Бирштейнни «хадқаро даражадаги фирибгар» деб атаган.

2003-йилдаги реструктуризация Қирғизистоннинг лойиҳадаги улушининг камайишига олиб келган. *Агар аввал Қирғизистон «Қумтўр» лойиҳасининг 66% акциясига эгалик қилса, лойиҳани қайта тузишдан кейин давлатнинг улуши икки баробарга камайган.

2003-йили «Камеко» Centerra’ни тузишни ва унинг таркибига «Қумтўр Голд Компани»ни ҳамда компаниянинг барча активларини ўтказиб беришни, шундан кейин улушни қайта бўлишишни таклиф қилган. Қирғизистоннинг ҳукумати бунга рози бўлган. Натижада қайта тузишдан кейин республиканинг «Кыргызалтын» давлат ишхонаси Centerra’дан 33% акцияга,  «Камеко» эса — 67%га эга бўлган.

Кейин «Қумтўр» бўйича тузилган давлат комиссияси 2013-йили бу келишувни «энг фойдасиз» деб атаб, унга қўл қўйиш билан «қирғиз томон “Қумтўр” лойиҳасининг бошқарувдаги бир қатор ҳуқуқларини чеклаб қўйганини» таъкидлаган.

Ақаевнинг келиши ва кетиши

Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Ақаев Бишкекка 14-декабрда учиб келган. Бу ҳақда ОАВлар униинг яқинидагиларга таяниб ёзишган. Эртасига у МХДҚда «Қумтўр» иши бўйича сўроқ берган.

Ақаевнинг сафдоши Бекболот Талгарбеков 19-декабрда собиқ президент қайта Россияга кетганини билдирган. Ақаев 16 йилдан бери Москвада яшайди.

Аскар Акаев.

Қочқин президент Аскар Акаев давлатни 15 йилдан ортиқ бошқарган. У 2005-йилнинг 24-мартида «Лола революцияси» сабаб тахтдан қулаган. Тўнтаришга ъалқаро кузатувчилар тоза ўтмаган деб ҳисоблаган парламент сайлови туртки бўлган.

Бу Ақаевнинг Қирғизистонга иккинчи марта келиши. У 2021-йилнинг августида ҳам келиб, «Қумтўр» иши бўйича сўроқ бериб кетган.

Ўшанда Бош прокуратура Ақаев бу иш бўйича «тергов билан яқин ҳамкорлик қилаётганини» таъкидлаган.