Норин: Гаражда эр-хотинларнинг музлаб қолган жасади топилди

Ат-Баши. Сурат: АКИpress

Норин вилоятида 20-декабрда гаражда тўхтатилган машинанинг ичидан икки кишининг — эр-хотиннинг жасади топилди.

Норин вилоят ИИБнинг матбуот хизмати воқеа Ат-Баши туманига қарашли Баш-Кайин қишлоғида бўлганини билдирди.

Дастлабки маълумот бўйича, Д.С ва М.Г исмли эр-хотинлар ис гаиздан заҳарланиб вафот этган. Уларнинг жасади машинада музлаган ҳолда топилди.

Воқеа жойига келган милиция ходимлари марҳумларнинг баданидан зўравонлик белгиларини топмаган. Ҳозирда тегишли экспертизалар тайинланди.

Ҳалок бўлганлар 38 ва 39 ёшда экани маълум қилинди. Уларнинг ортида беш фарзанди қолди.