COVID-19га қарши вакцинанинг бустер дозасини олишга рухсат берилди

Қирғизистонда 20-декабрдан бошлаб, истаган барча коронавирусга қарши вакцинанинг бустер дозасини олиши мумкин. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.

Бустер доза — тўлиқ эмланган фуқароларнинг касалликка қарши иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида яна қайтадан оладиган вакцина дозаларидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билдиришича, бустер дозани вакцинани тўлиғи билан, аввалги икки дозасини олган фуқароларгина олишади.

Муассаса зарур бўлган вақтда қўшимча эмлов пунктларини очишни ҳам кўзлайди. Шифокорлар халқни бустер доза билан эмлаш бўйича ўқишдан ўтмоқда.

Бустер доза олишни истаганлар эмланиш учун хоҳлаган вакцинасини танласа бўлади. У аввалги олиган вакцинадан бошқа бўлиши мумкин.

Айни вақтда бустерни олиш учун вакцинанинг иккинчи дозасини олган кундан олти ойдан ортиқ вақт ўтган бўлиши керак. Вакцинанинг тўлиқ курси олинганини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиши шарт.

Бустер дозасини олганлар ҳақидаги маълумот электрон эмлаш сертификатини тузиш билан vc.emed.kg тизимига киргизилади. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича,  vc.emed.kg тизимида «Омбордаги вакциналарнинг ва зарурий материалларнинг сарфланишини ҳисобга олиш» бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қирғизистонда COVID-19га қарши вакцинанинг қўшимча дозасини олишга рухсат фуқароларнинг бир неча тоифасига берилган:

  • ўрта ва оғир иммунетишмовчилиги борлар;
  • бунга қадар Sinopharm, Sinovac ва бошқа инактив вакциналарни олган 60 ҳамда ундан катта ёшдагилар;
  • коронавирус инфекциясини юқтириб олиш ва бошқа одамларга юқтириш хавфи бўлган тиббиёт ходимлари;
  • вакцинанинг биринчисини олгандан кейин CОVID-19 билан хасталаниб, тузалганлар.

Шунингдек, қирғизистонликлар агарда хорижга чиқаётган бўлса, ўша давлатда COVID-19га қарши вакцинанинг қайси бир тури билан эмлангани ҳақида маълумот талаб қилинса, қўшимча эмловдан ўтиш имконияти тузилган.

Қирғизистондаги эмлов

Биринчи марта эмлаш — бу илк марта вакцина сайдираётганларнинг эмлови. Ҳозирда мамлакатда бундай эмловдан вакцинага қарши кўрсатмалари бор ҳамда 16 ёшгача бўлган болалардан ташқари бари ўта олади.

Бундан ташқари, яқинда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳомиладор ва бола эмизган аёлларга ҳам эмловдан ўтишга рухсат берган.

21-декабрга келиб мамлакат бўйича биринчи эмловдан деярлик 1,2 млн одам ўтди.

Қирғизистонда умумий вакцинанинг 7 тури билан эмланиш мумкин :

  • Astra Zeneca;
  • Спутник V;
  • Vero Cell;
  • Pfizer;
  • QazVac;
  • Sinovac;
  • Moderna.

ЖССТ октябрнинг бошида коронавирусга қарши вакцинанинг қўшимча дозасини иммунитети ўрта ва жуда тушиб кетган одамларга кўра ҳам киргизишни таклиқ қилган. Чунки уларнинг вирусни оғир кўтариш хавфи бор ва одатда сайилган биринчи эмлов етарли бўлмай қолиши мумкин.

Шунингдек, ташкилот Sinovac ҳамда Sinopharm Хитой вакциналари билан эмланган 60 ёшдан катталарга эмловдан кейин учинчи дозани бир ойдан уч ойгача бўлган муддатда олишни тавсия қилган.