Деярли 34 млн сомни ўзлаштириб олиш иши. Қирғизистон ИИВ қўшинларининг қўмондони қўлга олинди

371

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ички қўшинларининг қўмондони Исламбек Кенжекулов қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га Бош прокуратуранинг матбуот хизмати хабар қилди.

Исламбек Кенжекулов

Ҳарбий прокуратура уни 20-декабрда деярлик 34 миллион сомни ўзлаштириб олиш иши бўйича қўлга олган.

ИИВнинг ички қўшинларидаги коррупция схемаси

14-декабрда Бош прокуратуранинг матбуот хизмати ИИВнинг Ички қўшинларининг амалдорлари ходимларга озиқ-овқат ва кийим-кечак сотиб олишга ажратилган деярлик 34 миллион сомни ўзлаштириб олишганини билдирган.

Назорат органининг маълумотига кўра, бюджет маблағлари дастлаб сохта фирмаларнинг ҳисобига ноқонуний шаклда ўтказилиб, кейин ҳусусийлаштириб олинган.

Мазку факт бўйича Ҳарбий прокуратура «Мансабини суиистеъмол қилиш», «Фирибгарлик», « Омонатга ишониб топширилган мулкни ўзлаштириб олиш», «Расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш» ҳамда «Бепарволик» моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

«Кактус» нашри эса шахсий манбаларига таяниб, ишнинг бир қанча фигуранти давлатдан чиқиб кетганини билдирган.

«Бари Москвага 29-ноябрдаёқ чиқиб кетишган, 1-декабрда эса жиноят иши қўзғатилган. Уларга олдиндан хабар берилиб, қочиб кетишга имконият берилган бўлиши мумкин. Бунинг бари Ички қўшин хизмати раҳбариятининг иштирокисиз бўлиши мумкин эмас эди», — деб билдирган наўрнинг ахборот манбаси.

Аввалроқ Бош прокуратуранинг матбуот хизмати гумондорлар ҳақида маълумот эълон қилинмай турганини «Клооп»га билдирган эди.

«Тергов эндигина бошланди, ҳозирча ҳеч кимга айб эшитилгани йўқ», — деб таъкидлашган идорадан.