Садир Жапаров: Армия бюджетин ҳисобидан кучайтирилади

380

Президент Садир Жапаров Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманининг аҳолиси билан учрашувда армия таъминоти яхшиланаётганини айтди.

Президентнинг сўзларига кўра, СССР парчаланганидан бери Қирғизистон ҳарбий техника сотиб олмаган ва армияни бу борада такомиллаштирилмаган.

«Ҳарбий-техник қўллов ҳар доим турли давлатлар тарафидан кўрсатилган. Шу сабабли давлат аримиясини кучайтириш, унинг моддий-техник томондан таъминотини яхшилаш ҳамда бунинг барини давлат бюджети ҳисобидан амалга ошириш қарори қабул қилинди», — деб билдирилди президент администрациясидан.

Аввалроқ Қирғизистонга Туркиянинг «Байрақдар» учувчисиз учиш аппаратлари олиб келинган. Аммо қанча учувчисиз учувчи самолёт келгани айтилмаган.

«Мазкур аппаратлар тўлиғи билан республика бюджетининг маблағлари ҳисобидан сотиб олинди ва давлатни ҳимоя қилиш хавфсизлигини таъминлаш, жумладан давлат чегараларини ҳимоя қилиш мақсадида фойдаланилади», — деб билдиришди президентнинг матбуот хизматидан, аммо бунинг учун қанча маблағ сарфлангани айтилгани йўқ.

Қирғизистон Туркиядан учувчисиз самолётларни сотиб олиши ҳақида 21-октябрда МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев айтган. У бундан ташқари Қирғизистон Россиядан «Орлан-10» ҳарбий дронлари ҳам олинишини қўшимча қилган эди.

Бундан ташқари, ўша куни Садир Жапаров МХДҚнинг Чегара хизматига Дубайдан сотиб олинган 40 бронланган техника ўтказиб берган. Ташиев мазкур техникага давлат бюджетидан 300 млн сомга яқин маблағ сарфланганини айтган. Шу билан бирга у ҳарбийлар учун снайпер қуроллари етказилганини таъкидлаган.

Техникаларни ўтказиб берар экан Жапаров «бу низога эмас, давлат хавфсизлигини сақлашга тайёргарлик» эканини айтган.