Парламентнинг матбуот хизмати Қирғизистонда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) Жогорку Кенешга грант асосида 8 млн долларлик қўллов кўрсатишини билдирди.
Бу маблағ парламентнинг IT-инфраструктурасига ва рақамлаштирилишига сарфланади. Бу бўйича парламентнинг аппарат етакчиси Алмазбек Сабирбеков Кореянинг IT тармоғидаги экспертик гуруҳи билан 17-декабрда учрашган.
KOICA’нинг Қирғизистондаги вакиллигининг директори Ли Жонгсу лойиҳанинг уч босқичи бор эканини айтди.
Дастлаб Жогорку Кенешнинг йиғинлар залини техника билан таъминлаш, шундан кейин ўрнатилган ускуналарни тизимлаштириш режалаштирилмоқда. Охирги босқичда мутахассислар IT-ускуналарини эксплуатациялаш бўйича ўқитувдан ўтади.
Парламентнинг матбуот хизматининг маълум қилишича, лойиҳани 2023-2026-йиллари амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Оқ уйни таъмирлаш
2020-йилнинг октябридаги тартибсизликдан кейин депутатларнинг Оқ уйдаги деярлик барининг иш хоналари ҳамда техникалари бузилиб, ҳужжатлар йўқ қилинган.
Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати Оқ уйни босиб олишда қонун лойиҳалари сақланган сервер бузилганини айтган. 2021-йилнинг декабрига кўра сервер ҳали ҳам ишлагани йўқ.
Ҳукумат зарарни ҳисоблаб чиқиб, Оқ Уйни қайта тиклашга 450 млн сом керак бўлишини билдирган. Бу фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлган.
Унда депутатлардан бири депутатларга ўз иш хоналарини ўз ҳисобларидан таъмирлашни таклиф қилган.
Шундан кейин Оқ уй тўлиғи билан парламентнинг қарамоғига ўтиб, президент эса Ҳукумат уйига кўчган.
Айни вақтда, аввалги президентнинг вазифасини бажарувчи Садир Жапаров таъмир ишининг қиймати жуда юқори баҳоланганини билдирган. Унинг фикрича, бинони таъмирлашга 10 миллион сомга етмаган маблағ кетиши мумкин.
Кейин парламент етакчиси Талант Мамитов масалани бюджет маблағини қўлланмай, ўз кучлари билан ҳал қилишаётганини билдирган.