КТРКнинг қошидаги «Кыргызтелефильм» киностудияси кураш бўйича аёллар термасининг бош мураббийи Нурбек Изабеков ҳақида ҳужжатли фильм тасвирга олинди. Бу ҳақда киностудиядан Sputnik.kg’га хабар қилишди.
«Кураш зали Нурбек Изабековнинг ҳордиқ олувчи жойи, иши ва ҳаёти бўлиб қолди. Бугунги халқаро даражадаги юлдузлар Айсулуу Тинибекова, Мээрим Жуманазарова, Айпери Медет қизи — мураббийнинг тер тўккан меҳнатининг, оғир, айни вақтда бахтли йўлининг сарамаси. Албатта, бунда жамоанинг ҳар бир аъзосининг ҳиссаси бор», — деб таъкидлади «Кыргызтелефильм».
Фильмда «ҳам спортчи, ҳам ажойиб мураббий қатори юқори даражадаги муваффақиятга эришган» Изабековнинг ҳаёти ҳикоя қилинади.
Кинолентанинг режиссёри — халқ артисти Тинай Ибрагимов. Киностудиянинг маълумоти бўйича фильмнинг тақдимота яқин кунлари КТРКда бўлади.
Нурбек Изабеков аслида ким?
Нурбек Изабеков — эркин кураш бўйича халқаро классдаги спорт устаси. У 51 ёшда.
У 1988-йили СССРнинг ўсмирлар орасидаги чемпионатда бронза медални қўлга киритган. Шундан кейин Филиппинда ўтган Осиё чемпионатида икки марта кумуш медаль соҳиби бўлган.
2010-йилдан бери Қирғизистоннинг кураш бўйича аёлларнинг миллий термасининг бош мураббийи. Бу орада Олимпиада ўйинларининг кумуш мукофотининг эгаси Айсулуу Тинибековани, бронза медаль соҳиби Мээрим Жуманазаровани, кураш бўйича жаҳон чемпиони Айпери Медет қизи ҳамда бошқа спортчиларни тарбиялайди.
Унинг айтишича, турмуш ўртоғи қўлламаганда спортдаги муваффақиятларининг ярмига ҳам ета олмаган бўларди. У тиббиёт тармоғида ишлайди. Эр-хотинларнинг 5 боласи бор.