Матраимовнинг коррупцион схемасига алоқаси бор дейилган 40 божхоначининг аксарияти ишдан олинди

354

Божхона хизматининг етакчиси Адилет Кубаничбеков 16-декабрда муассасанинг коррупцияда гумонланган ходимлари бўйича хизмат текшируви тугаганини билдирди.

Аввалроқ МХДҚ божхондаги коррупция схемаларига аралашган бўлиши мумкин дейилган ва муассаса етакчисининг ўринбосари Райимбек Матраимовнинг атрофидаги 40 божхона ходими аниқланган.

Кубаничбековнинг айтишича, суриширувнинг натижасида, рўйхатдагиларнинг аксарияти хизматдан четлатилган.

«Айримларининг умуман алоқаси йўқ бўлиб ҳам чиқди. Журналистик суриштирув — бу  катта иш, аммо сизларга тавсия, холис бўлинглар. Келажакда ҳам сизлар бизга ёрдам берасизлар, ҳеч қачон зарари бўлмайди, фойдали бўлади деб ўйлайман», — деди Кубаничбеков.

Божхона хизматининг етакчиси «Азаттык»қа берган интервьюсида ички суриштирувнинг натижасини ёзма шаклда беришни ваъда қилган.

«Матраимовнинг божхона империяси»

2020-йили октябрда суриштирувчи журналистлар Али Токтакунов ва Болот Темиров «Райимбек Матраимовнинг божхона империяси» деб аталган суриштирувни эълон қилган. Унда журналистлар Матраимов ўзининг қариндош-уруғи, яқинлари, дўстлари билан биргаликда «энг даромадли дейилган божхона тармоғини босиб олганини» билдириб, уни тасдиқлаш учун 30на яқин кишининг исмини ошкор қилган.

Матраимов ва коррупция

Райимбек Матраимов

Райимбек Матраимов икки йилдан ортиқ — 2015-йилдан 2017-йилгача — қирғиз божхонаси етакчисининг ўринбосари бўлган. Унга қадар божхона тизимларида 10 йилдан ортиқ ишлаган.

Бу орада у хитойлик тадбиркор Хабибула Абдукадирнинг яширин клани билан бирга коррупция схемасини йўлга қўйган. Бу ҳақда 2020-йилдаги «Клооп», «Азаттык» ва OCCRP’нинг журналистларини божхонадаги коррупция схемалари тўғрисидаги суриштирувида айтилади.

Абдуқодир Сооронбай Жээнбековнинг инагурациясида

Абдукадирнинг оиласи Хитойдан Қирғизистонга кейин Марказий Осиё давлатларига ноқонуний юк ташиётган вақтда Матраимов бу схема бузилмай ишлашига ёрдам бериб, бунинг учун оиласининг ҳайрия фонди ҳисобига «садақа» олиб турган. Журналистлар бу схема орқали  Қирғизистондан 700 млн доллар чиқариб кетганини исботлашган.

Матраимов ва унинг қариндошлари коррупция схемалари ортидан қанча пул топишгани ҳозиргача маълум эмас. Бироқ унинг оиласини кутилмаганда (ва ноқонуний) бойигани маълум бўлган. Масалан, журналистлар Қирғизистоннинг ҳудудида ҳам, чет мамлакатлардан ҳам Матраимовларнинг оиласига қарашли қимматбаҳо мулкларни топишган. АҚШ Матраимов билан унинг аёлини «Магнитский рўйхатига» киритган.

Уулкан Тургунова, Аманда деган исм билан танилган

Матраимовларнинг клани қирғиз сиёсатига катта таъсир қилган — унинг катта акаси Искендер Матраимов парламент депутати. Уларга қарашли «Мекеним Кыргызстан» партияси 2020-йили 4-октябрда ўтган парламент сайловида ғолиб бўлган.

Бироқ норози бўлган фуқаролар Оқ уйни босиб олишгандан кейин сайловнинг натижаси бекор қилинган. Митинг чиқишига сайловда маъмурий ресурсдан фойдаланилгани, сайловчиларнинг овозларини сотиб олиш ва ўзгартириш сабаб бўлган. кўпинча овоз сотиб олишга шу «Мекеним Кыргызстан» партиясини айблашган.

2021-йилнинг бошида Биринчи май туман суди Матраимовни коррупцияда айбдор деб топиб, унга 260 минг сом жарима тўлаш ҳукмини чиқарган. Божхона етакчисининг собиқ ўринбосари ҳам коррупцияни тан олиб, бюджетга келтирилган зарарни қайта тиклаш учун 2 млрд сом тўлаган.