Қирғизистонда коронавирус юқтирган икки бемор вафот этди

351

17 декабрь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қирғизистонда охирги суткада коронавирус юқтирган икки нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, шу билан Қирғизистонда коронавирусдан вафот этганларнинг умумий сони 2779га етди.

Охирги суткада Қирғизистонда 29 кишида COVID-19 аниқланди:

  • Бишкек - 16;
  • Ўш - 1;
  • Чуй вилояти - 7 та;
  • Ўш вилояти – 1 та;
  • Норин вилояти – 1 та;
  • Жалолобод вилояти – 3 та;

Пандемия бошлангандан бери мамлакатда коронавирус инфекциясининг 184 123 ҳолати қайд этилган.

Шунингдек охирги кеча-кундузда коронавирус юқтирган 39 нафар бемор тузалган. Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтирганларнинг умумий сони эса 179 205 кишига етган.