17-декабрга ўтар кечаси соат 00:00дан бери «Манас» халқаро аэропортини қуюқ туман қоплаб, бир неча рейслар вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда аэропортнинг матбуот хизмати хабар қилди.
Маълумотга кўра, Алматидаги қўшимча аэродромга уч самолёт қўнди. Улар Истанбулдан келаётган «Турк ҳаво йўллари», Дубайнинг «Флай Дубай» ва Москва шаҳрининг «Аэрофлот» компаниясининг самолётлари. «Авиа Траффик» компаниясининг самолёти эса Ўш шаҳридаги қўшимча аэродромга қўнди.
Бундан ташқари, матбуот хизмати «Эйр Астана» авиакомпаниясининг Нур-Султон ҳамда Алматидан учувчи рейслар парвози кечикаётганини қўшимча қилди.
Шунингдек, аэропортнинг раҳбарияти ҳаво қатновлари бўйича маълумотни «Манас» ва «Ош» аэропортларидан қуйидаги рақамлар орқали аниқлаб олишни илтимос қилмоқда.
«Манас» 0 312 693109
«Ош» 0 3222 90101
Шу билан бирга, хавфсизлик баридан муҳим эканини таъкидлаб, йўловчиларни тўғри тушуниш билан қабул қилишга чақирди.
Муаллиф: Бегайим Талантбекова