Қара-Кечедан 3000 сомлик кўмир вақтинча келмайди

424

«Қирғизкўмир» давлат ишхонасининг матбуот хизмати 15-декабрда ишхона Қара-Кече конидан кўмир олиб келиш вақтинча тўхтатилганини хабар қилди. Вақтинчали чеклов 15-декабрдан 20-декабргача киргизилди.

Ишхонадан маълум қилинишича, бу Қара-Кеча конида тозалаш ишлари олиб борилаётгани билан боғлиқ. Аммо Бишкек ИЭМига кўмир етказиш тўхтамайди.

«Қирғизкўмир» давлат ишхонаси 2021-йилнинг 16-ноябрида Бишкекнинг Мурманск кўчаси 1б/1 манзилида арзонлатилган баҳода кўмир сотила бошлаганини хабар қилган эди.

Давлат ишхонасининг маълумоти бўйича, кўмирнинг бир тоннаси 3 минг сомдан сотилади. Аммо махсус чекловга кўра, бир оилага икки тоннадан ортиқ сотилмайди.

«Қирғизкўмир» бундай чеклов олиб сотарларнинг чайқовчилигининг олдини олиш учун кўрилган чора эканини таъкидлаб, аммо «яқин кунларда» чеклов бартараф қилиниши режалаштирилмоқда деб тушунтиришган эди.

Кўмир баҳосининг арзонлаши ва ҳайдовчиларнинг норозилиги

Кўмирнинг баҳоси президент Садир Жапаров ИЭМ-2нинг атрофида пайдо бўлган янги массив турғунлари билан учрашгандан кейин арзонлаган. Унда давлат раҳбари пойтахтда кўмирнинг баҳоси «арзонлайди» деб ваъда берган.

Монополияга қарши тартибга солиш давлат агентлигининг маълумоти бўйича, ноябрь ойида Бишкек ва Ўшда бир тонна кўмирнинг баҳоси 2 500 сомдан 8 500 сомгача бўлган (кўмирнинг турига ва қазилган ерига кўра). Антимонополиядан «Қирғизкўмир» кўмирни етарли кўламда олиб келмаганидан баҳолар беқарор бўлаётганини билдиришган.

Шундан кейин 6-декабрда кўмир ташиган ҳайдовчилар иш ташлаган. Эълон қилинган видеонинг муаллифи уларга кўмир етказишга рухсат берилмаётганини айтиб норози бўлган.

«Ҳусусий ҳайдовчиларга 15-декабргача кўмир бериш тўхтатилганини айтишмоқда, шу сабабдан ҳайдовчилар норози бўлишмоқда. Ёпсанглар тўлиқ ёпинглар ёки ҳайдовчиларни ҳам киргизинглар. Биров келиб “Садирга кўмир юклаймиз, шахсий кўмир ташиганларга юклаймиз” демоқда. Шу сабабдан жанжал чиқмоқда. Нима қилишимизни ҳам билмаймиз», — деган видеодаги киши.

Ўшанда «Қирғизкўмир»нинг матбуот хизмати вазиятга изоҳ бериб, карьерда тозалаш ишлари олиб борилаётганини билдирган.

«Беш кун ёки бир ҳафтанинг орасида кўмир берила бошлайди. Аммо ИЭМни кўмир билан таъминлаш ва Бишкек шаҳрига 3 минг сомдан сотилувчи кўмир тўхтовсиз ташилади», — деб ишонтирган компания.

Бундан ташқари, ҳайдовчилар президентнинг буйруғи билан кўмирнинг баҳоси 3 минг сомга тушиб кетганидан норози бўлишган. Унда ОАВлар норози ишчилар «бир неча кундан бери Қара-Кечеда озиқ-овқат ва сувсиз кўмир кутишаётгани» ҳақида видео эълон қилишган.

Ҳайдовчилар кўмир юклаб кетиш учун кўп вақт кутишга мажбур бўлаётганидан норози бўлишган — бу вақтда карьерда 3 минг сомдан сотишга дейилган машиналарга кўмир биринчи навбатда юкланаётган эди. 3 минг сомлик баҳо 16-ноябрда ҳукумат тарафидан қўйилган.