МХДҚнинг Чегара хизмати Тожикистондан Қирғизистонга контрабанда йўли билан ёқилғи-мойлаш воситалари «ташилмоқда» деган маълумотни инкор қилди. Муассаса ижтимоий тармоқларга тарқаган видеони фейк деб атади.
13-декабрда Боткен вилоятининг Самаркандек қишлоқ ҳудудида оғир юк ташувчи машиналар тасвирланган видео тарқаган. Унда маҳаллий аҳоли машиналар Тожикистондан контрабанда йўли билан ёқилғи «ташиб келмоқда» деб тахмин қилишган.
Чегара хизматининг маълумотига кўра, видеодаги етти оғир юк ташувчи бензовоз «Кыргызнефтгаз»нинг Қўчқорота шаҳридаги филиалига Лайлак туманининг Арка қишлоғидаги нефтебазадан кейинги концентратларини ташиб кетиш учун келишган. Вақтни тежаш мақсадида улар Боткен — Самаркандек — Маргун маршрути орқали юришган.
Муассасадан 15-декабрда бензовозлар Исфана ва Боткен шаҳарлари орқали Жалолобод шаҳрига йўл олишини таъкидлашди. Бундан ташқари ишхонанинг Қўчқорота шаҳридаги филиалига яна қўшимча 11 оғир юк ташувчи транспорт воситалари йўлга чиқишни режалаштирилганини қўшимча қилишди.
«Автотранспорт востилари ва ундаги юкларнинг бари рўйхатдан ўтган. Контрабанда фаолиятига тўсиқ қўйиш мақсадида давлат чегарасининг айрим ҳудудларида кўнгилли халқ қўшининг ва компетенли идоранинг ходимлари билан биргаликда мобил гуруҳлар иш олиб боришмоқда», — деб билдиришди муассасадан.
Ҳозирда қирғиз-тожик чегарасидаги вазият барқарор экани айтилди.
21-майдан бошлаб Қирғизистон Тожикистоннинг фуқароларига қирғиз-тожик чегараси орқали кириб-чиқишга, чегара орқали ўтишга, мамлакатда туришга ҳамда транзит ҳаракатига вақтинча чеклов киргизган. Ўша вақтдаги Минстрлар кабинетининг етакчиси Улукбек Марипов бундай қарор чегарадаги муаммоли масалалар ҳал қилунгунга қадар қабул қилинганини маълум қилган.
Чегара ёпилгандан кейин маҳаллийлар халқ қўшинларини тузиб, икки давлатнинг ўртасида контрабанда юк ташиганларни қўлга ола бошлаган.