2021 йилнинг 11 ойи давомида «Қумтор Голд Компани» ЁАЖдан республика бюджетига 6,9 миллиард сом тушди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Вазирлик маълумотларига кўра, жорий йилда тушганлар маблағнинг ҳисоби ўтган йилгига нисбатан 2,6 миллиард сомга кам – 2020 йилда «Қумтор»дан бюджетга 9,6 миллиард сом тушган, йиллик режа эса 9,1 миллиард сом деб тасдиқланган эди.
Молия вазирлиги «Қумтўр»дан бюджетга келиб тушган маблағлар ҳақида депутат Осмон Турдумамбетов парламентнинг бюджет ва финанси бўйича қўмитасининг йиғинида финанс вазири Алмаз Бакетаевга мазкур маълумот бўйича савол бергандан кейин айтиб беришди
«Халқни энг қизиқтирган Қумтўр бўйича жавоб бериб қўйинг. Мана ўзимиз ишлатяпмиз деб айтяпмиз. Қанча олтин ишлаб чиқардик, қанча солиқ тушди, олтинни қанчадан қаерга сотдик? Сотмаган бўлсак қаерга сақлаяпмиз?» — деб сўради депутат.
Бакетаев солиқлар тушяпти, қазиб олинган ва сотилган олтинлар ҳақида эса «маълумотим йўқ» деб жавоб берди.
«Ростини айтганда олтин бўйича менинг маълумотим йўқ экан. Бу Қирғизолтиннинг масаласи», — деб қўшимча қилди молия вазири депутатнинг саволига ёзма шаклда жавоб беришга ваъда бериб.
Муассасанинг «Қумтўр»дан бюджетга келиб тушган маблағлар ҳақидаги баёнотида «Қирғизолтин» ҳар ойда Давлат мулкини бошқарув фондига ўзининг фаолияти ҳақида ҳисобот бериши кераклиги айтилган.
Қирғизистоннинг бошқарувидаги 7 ой
Қумтўрнинг атрофидаги жанжал ва конни ўзининг шўъбаси «Қумтўр Голд Компани» компанияси орқали ишлатаётган Канаданинг Centerra Gold Inc. компанияси билан Қирғизистон ҳукуматининг ўртасидаги суд текширувлари давом этаётганига ярим йилдан ортди.
17-майда депутатлар «Қумтўр Голд Компани»га ташқаридан бошқарув киргизиб, у ерда Centerra’нинг директорлар кенгашининг собиқ аъзоси Тенгиз Бўлтурукни етакчи қилиб тайинлаган.
Centerra Gold Inc. қирғиз ҳукуматининг ҳаракатларига жавоб қилиб, Қирғизистоннинг ҳукуматига қарши арбитраж мажбурий текширув ташаббусини илгари сурган. Компания ҳокимиятнинг ҳаракати тарафларнинг ўртасидаги келишувларни бузади, қирғиз ҳукумати бунгача мажбуриятларни бузиб, «конни зўравонлик билан босиб олди» деб ҳисоблайди. Шунингдек улар, Бўлтурукни судга беришган.
Дастлаб ташқи бошқарув уч ойга киргизилгани айтилган, аммо кейин у автоматик турда узайтирилиши маълум бўлган.
Аммо қирғиз ҳукуматининг назорати киргизилгандан бери Қумтор конида ишлаб чиқарилган ва сотилган олтиннинг кўлами ҳақида маълумот эълон қилинмай қолди, аммо аввал Centerra’нинг вақтида бу маълумот эълон қилиб туриларди. Бу маълумотни «Қумтўр»нинг ташқи бошқарувидан парламент депутатлари ҳам ололмай келади.
Тенгиз Бўлтурукнинг ўзини айтишича, ишга киришгандан бери ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотни бера олмайди. Чунки Centerra маълумотларни нотўғри талқин қилган бўлиши мумкин. Ҳозирда қирғиз ҳукумати Канада компанияси билан бир неча иш бўйича судлашмоқда.
«Кеча мен Мувофиқлаштирувчи кенгашда уч ойлик якуний ҳисоботни тақдим этдим. Лекин у ёпиқ йиғилиш бўлгани учун у ерда айтилган маълумотларни айтиб бера олмайман. Рақамлар ва бошқа нарсалар “Центерра” томонидан нотўғри талқин қилинмаслиги учун мен батафсил изоҳ бера олмайман. Барча давлат амалдорларга ҳам бу ҳақида маълумот беришга чеклов қўйилган. Ҳисоботлар “Центерра” билан бир томонли қарор қабул қилинмагунча махфий ҳисобланади», — деган Бўлтурук 17 августда.
Аммо сентябрнинг охирида ҳозирги минкабнинг етакчиси Ақилбек Жапаров ташқи бошқарувдаги тўрт ой ичида кондан $61-62 млн сомга баҳоланган 4,1 тонна олтин қазилганини маълум қилган эди. У олтин давлат ҳудудида эканини қўшимча қилган.
27-сентябрда МХДҚ етакчиси Қамчибек Ташиев коннинг жорий йилнинг июнь-июль ойларидаги даромади 90 млн долларни ташкил қилганини билдирган.
«Бугунги кунда бир грамм ҳам олтин мамлакатдан чиқарилмаган. Шу сабаб Қирғизистон бойиди, пул пайдо бўлди. Келгуси йили бундан ҳам кўп қиламиз», — деган у бу маблағлар билан ижтимоий ёрдам пуллари кўпайтирилиб, ҳарбий ходимларнинг ва ички тизим аскарларининг маоши кўпайтирилаётганини қўшимча қилиб.
Қумтўр атрофидаги воқеалар
Қирғизистон ҳокимияти Канада компаниясига қўяётган энг асосий даъво — экологик зиён. Масалан, жорий йилнинг май ойининг бошида Бишкекнинг Октябрь туман суди «Қумтўр Голд» ишхонасидан давлатнинг фойдасига 261,7 млрд сом ёки 3 млрд доллар ундириб олишга қарор қилган. Суд компанияни Қумтўр конини ишлатишда Лисий ва Давидов музликларига қолдикларни тўкишда айбдор деб топган.
12-майда эса Қумтўрнинг фаолиятини текширган давлат комиссияси ишининг дастлабки натижасини чиқариб, олтин қазувчи компаниядан, бунга қадар суд талаб қилган маблағларни ҳисобга олиш билан 459 млрд сом (4 млрд 252 млн доллар) ундириб олишни таклиф қилган.
Centerra Gold Inc. қирғиз ҳукуматининг ҳаракатига жавоб қилиб, Қирғизистон ҳукуматига қарши арбитражнинг мажбурий текширувини таклиф қилган. Компаниядагилар ҳукуматнинг ҳаракати томонлар ўртасидаги шартномаларни бузади деб ҳисоблашади ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кўзлашади.
Канаданинг компанияси судда Қирғизистон ҳукумати киритган ташқи бошқарувни тўхтатишни кўзламоқда ва яқинда қўйилган жарималарни ва солиқ даъволарини бекор қилиш ниятида. Centerra бу ҳаракатлар Қумтўр бўйича инвестиция келишувларини бузмоқда деб ҳисоблайди.
Шунингдек, Centerra Gold Inc Қирғизистоннинг «Қумтўр голд компани»га қарши ҳаракатларининг асосида келтирилган зарарни ва харажатни қирғи томонга тўлатишни режалаштирган.
Жорий йилнинг сентябрь охирида минкабнинг етакчиси Ақилбек Жапаров ва МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев бош бўлган қирғиз делегацияси Женевада Centerra’нинг ижрочи директори Скотт Перри билан учрашган. Бу қирғиз ҳукуматининг айтишича, Перрининг ташаббуси билан бўлган сўзлашувларнинг биринчи раунди бўлган.
«Қумтўрни бугунги кунгача ўзимиз ишлатиб келдик. Бундан кейин ҳам ўзимиз ишлатамиз. “Центерра” билан суҳбатлар бўлди. Улар ҳам, биз ҳам сўзлашув ҳақида маълумотни ошкор қилмаймиз деб қўл қўйиб берганмиз. Сўзлашувлар давом этиши мумкин», —деб айтиб берган Жапаров 12-октябрда.
Ноябрнинг охирида минкабнинг етакчиси Қирғизистон билан Centerra 2021-йилнинг охиригача «Қумтўр кони» бўйича сўзлашувларнинг яна бир раундини ўтказади деб билдирган.
Шунга қарамай қирғиз ҳукумати охирги ойларда Қумтўр Қирғизистонга ўтганини ва Centerra Gold кондан бош тортганини бир қанча марта айтган. Centerra Gold Inc. эса бу маълумотни инкор қилган.