Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қирғизистонда коронавирус бўйича маълумотларни янгилади. Маълумотга кўра, ўтган сутка давомида аввалроқ коронавирус юқтиргани аниқланган икки бемор вафот этди. Шу билан Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери коронавирусдан вафот этганларнинг умумий сони 2775 нафарга етди.
Шунингдек, охирги суткада COVID-19 инфекциясининг янги 28 ҳолати аниқланди.
- Бишкек - 13;
- Жалолобод вилояти – 6 та;
- Чуй вилояти - 4 та;
- Иссиқкўл вилоятида – 2 та;
- Боткен вилояти – 2 та;
- Ўш вилояти - 1.
COVID-19 пандемияси бошлангандан бери Қирғизистонда касалликка чалинганларнинг умумий сони 184 055га етди.
Шунингдек, охирги суткада 43 нафар бемор касалликдан тузалди. Ҳозирда 317 нафар бемор касалхоналарда, 354 нафар бемор эса уй шароитида даволанмоқда.