ФХХнинг таъсири, гиёҳванд модда сақлаш айблови — Эндрю Качинс МОАУни бошқарган йиллари ҳақида

317

Марказий Осиёдаги Америка университетининг (МОАУ) собиқ президенти Эндрю Качинс декабрнинг бошида Стенфорд университетида «Қирғизистондаги қўрқув ва нафрат: америкаликнинг воқеаси» деган мавзуда лекция ўқиди.

Унда у Қирғизистондаги фаолияти, жумладан давлатдан депортацияланганини ҳамда МОАУ президентлигидан кетгани ҳақида айтиб берган.

Қирғизистондаги коррупция ва МОАУга бўлган босим ҳақида

Качинснинг фикрича, Қирғизистон қўшниларидан «ошкоралиги ва плюрализми» билан фарқ қилади. Аммо у давлат «чуқур коррупцияга ботганини» ҳамда барча ерда коррупция борлигини таъкидлаган.

Качинс МОАУни Қирғизистондаги кучли, Марказий Осиёдаги ноёб университет деб атади. Аммо унинг айтишича, ўқув юртининг президенти бўлиб  турган даврда университет президентининг ва ғамхзрлик кенгашининг роли тушунарсиз бўлган.

«Бундай университетнинг шунча йилдан бери умуман қарама-қарши соҳада ишлаётгани хайрон қолдиради», — деб келтиради Качинснинг айтганларини kaktus.media.

Унинг фикрича Қирғизистонда Россиянинг таъсири катта, айниқса бу икки давлатнинг махсус хизматларига тегишли. У Қирғизистоннинг МХДҚсини Россиянинг ФХХсига қарам бўлиб қолган деб ҳисоблайди.

Масалан, Качинснинг айтишича, МОАУга нисбатан ҳужум Россия ва АҚШнинг муомаласи ёмонлашгани сайин кучайган ва бу кўринишларнинг ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқ бўлган.

«МОАУ бундай қараганда нозикроқ бўлиб, турли босимларга учраган. Дастлаб бизни 8-мартдаги аёлларнинг ҳуқуқлари бўйича маршни уюштиришда айблаб, ЛГБТнинг тарафдорлари қатори кўрсатишган», —деб таъкидлаган у.

Бишкекдаги МОАУнинг биноси. Сурат: «Кабар»

Ҳукуматнинг алмашиши ҳақида

Качинснинг фикрича, COVID-19 пандемияси ва 2020-жилдаги фожеали июль президент Сооронбай Жээнбековнинг давридаги давлат раҳбариятининг ишбилармон эмаслигини кўрсатган. У сиёсий беқарорлик ўтган йилнинг ёзида сезила бошлаган деб ҳисоблайди.

«Пандемия бошланиб мен беш ойга яқин [2020 -йили] Қирғизистонга кела олмай АҚШда қўлга олиниб қолдим. Кейин 19-августда қайтиб келдим. Икки-уч кундан кейин АҚШнинг ўша вақтдаги Қирғизистон элчиси Дональд Лу "Хуш келибсиз. Сизни булар кутаётгандек кўринади" деб бир видеони жўнатди. У видеода "АҚШ режасини амалга ошириш учун Давлат департамент таътилдаги АУЦАнинг президенти Эндрю Качинсти эртароқ чақиртириб олган. У мухолифатчи уч партияга қўллов кўрсатмоқчи эди" деган манодаги нарсалар баён қилинар экан. У видеода мен Қирғизистонга қайтиб келган куннигина тўғри айтишибди, қолганининг бари ёлғон эди. Бу ҳаракатларнинг ортида ФСБ тургани менга очиқ маълум бўлди», — деб келтиради  Качинснинг айтганларини «Азаттык» нашри.

Качинс ўтган йилги октябрь воқеасининг натижасида ҳукуматнинг алмашишини революция деб атаб бўлмайди деб ҳам билдирди.

«Аммо бу революция эмас, бу тўнтариш. Революция – бу тизимли ўзгариш. Бу ерда эса бундай бўлмаган. Бошқаларнинг пулини ўғирлаётганларни қувиб чиқишган», — деди у.

Ўзининг депортацияси ҳақида

Эндрю Качинс 2021-йилнинг апрель ойининг охирида ИИВга сўроққа чақирилган. Унда муассасанинг матбуот хизмати у гиёҳванд моддаларини, психотроп моддаларни ва уларнинг муқобилларини ноқонуний тайёрлашда гумонланаётганини айтган.

ИИВнинг маълумотига кўра, 2021-йилнинг 11-мартида божхона хизмати Дубайдан МОАУга, Эндрю Качинснинг номига жўнатилган «омонатни» қўлга олган.

«Илова ҳужжатларида посилканинг ичида қоғозлар, аниқроқ айтганда, ҳужжатлар бор экани кўрсатилган. Аммо амалда селефан пакетларга ўралиб сариқ ва оқ рангдаги таблеткалар, кўк ва қизил-оқиш рангдаги капсулалар бўлган», — деб билдирган ИИВ.

Шундан кейин, «Гиёҳванд моддаларини, психотроп моддаларни ва уларнинг муқобилларини сотиб ўтказиш мақсадида ноқонуний тайёрлаш» моддаси бўйича судгача тергов бошланган.

Эндрю Качинснинг айтишича, жўнатма дори-дармонлар билан бирга бўлган. У ўша дориларни шифокорнинг кўрсатмаси билан олти йилдан бери фойдаланганини ҳамда бундай дорилар АҚШда кенг фойдаланилишини айтган.

«Қирғизистонга боришдан аввал элчиликдаги маълумотни ўқиганман, унда шифокор ёзиб берган дориларни ўзим билан бирга олиб бориб, ичишга ҳақли деб ёзилган», — деб таъкидлади у.

Качинснинг айтишича, ғамхўрлик кенгаши у қамоққа тушиб қолмаслиги учун ҳаракат қилган, аммо ундан кўп ўтмай, уларни уни МОАУ президентлигидан кетишга ундай бошлашган.

«Мен бундай қилишни истамадим, чунки бундай вазиятда айбимни тан олгандек бўлиб қоларди. Адвокат оптимист бўлмаган. Шу билан бирга мақсади менинг айбим йўқ эканини исботлаш эмас, айбимни енгиллатиб, жарима тўлаб, қамалмай депортация қилиш бўлган эди. Охири хизматдан кетишга рози бўлдим», — деб айтиб берди у.

Июлда Бишкекнинг Биринчи май туман суди 15-июлда Качинсни «Гиёҳванд ва психотроп моддаларни кам миқдорда, сотиш мақсадисиз тайёрлаш» моддаси бўйича айбдор деб топган. Унга 60 минг сом жарима солиниб, давлатдан чиқарилган.

Качинснинг айтишича, Қирғизистонга қайтиб келиши гумон, аммо уни МОАУнинг тақдири хавотирлантиради. Шу сабабдан ўзини университетнинг ғамхўрлар кенгашининг таркибига киргизишни илтимос қилганини билдирган.