Вакцина олганлардан Қирғизистонга кириш учун ПЧР-тест талаб қилинадими? Жавоб берамиз

355

Коронавирус пандемияси давом этмоқда — яқиндагина олимлар COVID-19’нинг omicron деган янги штаммини аниқлашди. Улар унинг мутацияси кўп бўлгани сабаб амалдаги вакциналарга бардошли бўлиши мумкин деб ҳисоблашади.

Қирғизистоннинг ҳукумати ҳам omicron штаммининг тарқалиши бўйича маълумотга реакция қилди. 29-ноябрда минкабнинг расмий сайтида Қирғизистонга келган хорижликлар ва қирғизистонликлар мажбурий турда ПЧР-тест топшириши кераклиги айтилган пресс-релиз чиққан.

Релизда omicron тарқаган давлатларнинг фуқаролари учун Қирғизистонга кириш таъқиқлангани ҳам айтилган.

Министрлар кабинетининг сайтидан скриншот

Вазирликлар нима дейишди?

Аммо 6-декабрда Маданият вазирлиги қошидаги Туризм департаменти бошқа маълумот берган.

Депуртаментнинг маълумотида, COVID-19’га қарши 2021-йилнинг июнь ойида қабул қилинган алгоритим ҳали ҳам ишламоқда. Унда агар фуқаролар COVID-19’га қарши эмланган бўлса, у ҳолда эмланганлиги ҳақидаги сертификатини кўрсатиб, Қирғизистонга кираётганда ПЧР-тест топширмай қўйса ҳам бўлиши айтилади. Эмловдан ўтмаган бўлса, у ҳолда давлатга кираётганда ПЧР-тестнинг натижасини кўрсатиши керак.

COVID-19 билан курашиш алгоритми

Юқоридаги алгоритм Қирғизистонга учиб келган хорижий фуқароларгагина эмас, қирғизистонликларга, шунингдек фуқаролиги йўқ одамларга ҳам тегишли.

Алгоритм ўзгартирилмаганини «Клооп»нинг журналистига Соғлиқни сақлаш вазирлигидан ҳам тасдиқлашди.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қирғизистонга учиб келишдаги ўзгартиришлар ҳақида расман эълон қилмаган. Эски [июндаги] алгоритм ишламоқда. Тўғри, таклифлар киргизилган, аммо ҳозирча ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ», — деб билдиришди Соғлиқни сақлаш вазирлигидан.

Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги минкабнинг 29-ноябрдаги баёноти муҳокама қилинганини, аммо бу бўйича процедурани алмаштирувчи якуний ҳужжат қабул олинмаганини билдирди.

«Манас» аэропортидан қандай жавоб беришди?

Вакцина олганларга давлатга кириш учун ПЧР-тестнинг зарурати ҳақида савол билан «Клооп»нинг журналисти «Манас» аэропортининг матбуот хизматига ҳам мурожаат қилди. У ердан ҳам аэрпортнинг санитар-карантин пунктининг ходимлари 2021-йилнинг июнида қабул қилинган алгоритим бўйича ишлаётганини маълумлашди.

«Агар эмланганлиги ҳақида сертификати бор бўлса ва у Республика штаби тарафидан танилган давлатларда тайёрланган бўлса, у ҳолда ПЧР-тестининг кераги йўқ», — деб хабар қилинди матбуот хизматидагилар.

Эмланган фуқароларнинг ПЧР-тест топшириш бўйича масаласи долзарблигича қолмоқда, чукни Европа давлатларида тест топшириш 100 евродан ортиқ бўлиши мумкин. Шунга қарамай ПЧР-тестнинг натижалари олган вақтдан бошлаб 72 соатдан ортмаган муддатгагина яроқли, коронавирусга қарши эмлов эса ярим йилдан ортиқ муддат яроқли, эмловнинг ўзи эса — бепул.