Ҳокимиятни босиб олишда айбланганларнинг қариндошлари холис терговни талаб қилишди

321
Ҳокимиятни босиб олишда айбланаётганларнинг яқинлари

14-декабрда ҳокимиятни босиб олишда айбланганларнинг яқинлари жиноятнинг таркиби йўқлиги сабабли қўзғалган жиноят ишини тўхтатиш талаби билан президент Садир Жапаровга мурожаат қилишди. Бу ҳақда улар матбуот анжуманида билдиришди.

Гап парламент сайловининг олдида ҳокимиятни босиб олишда гумонланиб қўлга олинган 15 киши ҳақида бўлмоқда. Қўлга олинганларнинг орасида «Эл Ынтымагы» ҳаракатининг ва «Кыргызстан жашылдар» партиясининг аъзолари, шунингдек Жогорку Кенешнинг депутати Бакит Жетигенов бор. Улар олдиндан келишиб олиб, «сиёсий кучларнинг қўллови билан Бишкекда оммавий норозилик акцияларини ўзказишни режалаштириётгани» маълум қилинган.

Қўлга олинганларнинг яқинлари уларнинг давлат раҳбарига нисбатан ёмон фикрлари бўлмаган деб билдиришди.

Адвокат Бактибек Жумашев президентга мурожаат қилиб, ҳокимиятни босиб олишга гумондорлар қўлга олингандан бери ҳеч қандай тергов амаллари олиб борилмаганини айтди. У ҳуқуқ тартибот органи ходимлари улар жавобга тортилиши керак бўлгани сабаб қўлга олинганларга гиёҳванд модда «ташлаб» қўйишган деб ҳам ҳисоблайди.

Қўлга олинганлардан бирининг, «Кыргызстан жашылдар» партиясининг номзоди Бекназар Купешевнинг турмуш ўртоғи Бегаим Ормокеева президент Садир Жапровдан бу ишни шахсий назоратига олишни илимос қилди.

«Турмуш ўртоғимга гиёҳванд моддани атайлаб солиб қўйишган, тинтун ноқонуний ўтказилиб, ҳеч қандай қурол яроғ топилмаган. Айбловлар асоссиз, ҳуқуқларимиз топталди. Эримнинг қанд диабети бор, ҳеч қачон гиёҳванд модда қўлланмаган, жиноятчи ва наркоман қилиб кўрсатишмоқда. Улар топиб олгани — бизники эмас.Одамларни ҳеч қандай асоссиз қамаб бўлмайди», — деб билдирди у.

Бу орада қўлга олинганларнинг яна бири Азамат Мусакеевнинг отаси Аскарбек овчи эканини билдириб, ўғлидан топилган карабин унга тегишли эканини айтди. Шунингдек, у қурол учун рухсат ҳужжатларини кўрсатганига қарамай унга қулоқ солинмаганини таъкидлади.