Бишкекда тепловознинг остида қолиб ҳалок бўлган покистонлик Мухаммад Рамзаннинг ҳамюртлари ижтимоий тармоқларга билдирув тарқатишди. Улар унинг ўлими тасодиф ёки ўз жонига қасд қилиш эмас, қотиллик бўлган деб ҳисоблашади.
Мухаммад Қирғизистоннинг Халқаро университетининг тиббиёт мактабининг 2-босқич талабаси бўлган. У 11-декабрда ўзи ўқиётган ўқув масканидан узоқ бўлмаган ердаги Лев-Толстой кўчаси бўйлаб ўтган темир йўлда тепловознинг тагида қолган.
Покистонлик талабалар ўз ҳукуматини маҳаллий ҳукумат идоралари билан биргаликда бу воқеани текширишни илтимос қилишмоқда. Ижтимоий тармоқларда покистонлик жамоат Мухаммадни дастлаб номаълум одамлар тўнаб, калтаклаб, шундан кейин темир йўлга ўлдириб ташлаб кетишган деб ёзишмоқда.
Аммо, Бишкек шаҳар ИИББ матбуот хизматидан бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдириб, ёлғон маълумот тарқатмасликни илтимос қилишди. Матбуот хизматидан қўшимча қилинишича, таҳминан соат 14:00ларда Лев Толстой кўчасида темир йўл бўйлаб ишдан келаётган Т.Б исмли фуқаро чет эллик фуқаронинг вафот этганига гувоҳ бўлган.
«Гувоҳнинг айтишича, унинг олдида 100 метрга яқин масофада бир йигит темир йўл томонга бораётган бўлган. Белги бериб тепловоз келаётгани эшитилаётган бўлган, аммо у уни эшитмай темир йўл томонга кетаверган, шундан кейин уни тепловоз уриб кетган», — деб айтилади муассасанинг билдирувида.
Шунингдек Бишкек шаҳар ИИБи Қирғизистон Республикасининг қонунларига кўра, жиноятлар ҳақидаги ёлғон маълумот тарқатиш учун жавобгарлик назарда тутилганини ёдга солди.