Вазирлар кабинети етакчисининг ўринбосари Эдил Байсалов Садир Жапаров президент қатори 2021-йилнинг январида сайланганига қарамай ўз вазифасини тўлақонли амалга оширишга эндигина киришганини айтди. Амалдор мазкур фикрни 13-декабрдаги давлат тараққиёти бўйича миллий дастур режасини муҳокама қилиш вақтидаги нутқи давомида билдирди.
«Президент аслида ҳақиқий ўз вазифасига эндигина тўлақонли киришмоқда. Биринчи йили конституция реформасини амалга оширишга сарфланди. Президент апрелдаги референдумда халқнинг қўлловига эга бўлди. Халқ ҳукуматнинг самарадорлиги орттириш йўлини қўллади. Бошқа кўплаган нарсаларга сабаб бўлган парламент демократиясининг сохта фасадини қуриши эксперименти қулаб тушди», —деди Байсалов.
Вазирлар кабинети етакчисининг ўринбосарига кўра, бунга қадар давлатда парламентаризм бўлмаган, ўнлаб йиллар давомида барини президентлар ўзи ҳал қилиб келган. 2021-йилнинг майидан бошлаб йирик қонун чиқариш иши олиб борилиб, вазирлар кабинетининг янги таркиби тузилганини таъкидлади.
«Агарда бунгача ҳукумат, портфелни пирожки каби бўлишиб партия лидерларига тарқатган бўлса, ҳозир ижрочи ҳокимиятнинг таркибини ўзи ташкил қилади ва унинг бошида президент туради. Аммо парламентнинг янги тайинланган таркиби демократияда муҳим аҳамиятга эга», — деб билдирди Байсалов.
Шунингдек у давлат ўз ҳукуматини кучлантираётганини авторитаризм билан адаштирмасликка чақириб, президентнинг ҳар бир фуқаро ҳаётини яхшилаш учун аниқ вазифалари мавжудлигини билдирди.
Байсалов аввалги вазирлар кабинетининг фаолиятини ҳам танқид қилди. У амалдаги вазирлар кабинетининг таркиби аввалгисининг барча камчиликларини тўғрилаётганини билдирди. Унинг айтишича, олдинги вазирлар кабинетининг куз-қиш мавсумига ҳамда коронавируснинг тарқалишига қарши тайёргарлик ишлари ёмон бўлган.
Парламент ва президентнинг сиёсати
Байсалов вазирлар кабинетига 2021-йилнинг октябрида келган. Вазирлар кабинети етакчисининг ўринбосари хизматига тайинлангунга қадар Қирғизистоннинг Буюк Британиядаги элчилигида ишлаб юрган, у ерга Байсалов 2019-йили тайинланган. 2012-йили Байсалов Қирғизистоннинг ижтимоий ривожлантириш вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган.
Ҳозирда Байсалов парламентнинг янги таркиби демократияда муҳим рол ўйнайди демоқда. Аммо аввалроқ, Байсалов вазирлар кабинети етакчисининг ўринбосари бўлиб янги тайинланган вақтда парламент сайлангандан кейин вазирлар кабинети доимий «президент сиёсатини қўллаганлар» билангина ишлашини айтган.
«Бизга ҳозир 90 депутатнинг фикри муҳим эмас. Биз ҳар бир депутатнинг орқасидан югурмаймиз. 45 ёки 50 депутат билан ишлашамиз. Улар бизнинг қонунларни қабул қилади. Қолганлари [депутатлар], қарши чиқиб, оёқлари билан депсинса ҳам, бизнинг [минкаб] қилимиз қимирламайди. Сизлар бизни чалғита олмайсизлар. Биз сизларга ёлвормаймиз. Биз тараққиёт йўлига тушамиз», — деган Байсалов.
Ўшанда Байсаловни сиёсатчилар танқид қилган. «Улуттур Биримдиги» партиясининг лидери Мелис Мирзақматов бу билан «амалдаги ҳукумат ўзининг режаларини ошкор қилди» деб билдирган. У Байсаловни «Қирғизистон Республикасининг халқи мустақилликнинг эгаси ҳамда давлат ҳукуматининг ягона манбаси бўлиб ҳисобланади» деб ёзилган Конституциянинг қоидаларини сақлашга чақирган.
Кейинчалик президент Садир Жапаров матбуот анжуманида Эдил Байсалов вазирлар кабинетининг парламент билан иши ҳақидаги фикрини нотўғри ифодалаб олганини айтган. Жапаровнинг фикрича, Байсалов ҳукумат энди депутатлар учун эмас, халқ учун ишлайди деб айтишни истаган.
Конституция реформаси
Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум 2020-йилнинг 4-октябридаги парламент сайловининг натижасидан кейин юз берган сиёсий инқирознинг оқибати. 5-октябрда фуқаролар марказий «Ала-Тоо» майдонига митингга чиқиб, норозилигини билдириб, натижада Оқ уй босиб олинган. Ўша вақтда, бетартибликлар вақтида тарафдорлари томонидан қамоқдан бўшатилган Садир Жапаров ҳукуматга келган.
У Қирғизистонда Конституцияни алмаштириб, президентлик бошқарув шаклини олиб келиш керак деган баёнот қилган. Тарафдорларининг ёрдами билан Жапаров қисқа муддатда бош вазир ва президентнинг в.б. бўлган. Бу хизматларда туриб, Жапаров парламент депутатларини қайтадан сайлашни номаълум муддатга жилдирилишини ва конституцияни реформа қилиш ғоясини илгари сурган.
Конституциянинг биринчи версияси 2020-йилнинг 17-ноябрида эълон қилинган. Аммо президентнинг қўлида беҳисоб ҳокимият тўплангани учун кескин танқидга учраб, «Ханституция» аталган.
Шундан кейин ўша вақтдаги президентнинг вазифасини бажарувчи Талант Мамитов таркибида юздан ортиқ одам бўлган Конституцион кенгашма тузган. Уларнинг аксарияти Садир Жапаровнинг фикрдош ва тўғридан-тўғри тарафдорлари, ҳуқуқшунослар, Конституциянинг янги версиясининг муаллифи деб фамилиялари кўрсатилган депутатлар, Манасшунослик, қирғизларнинг маънавий дунёси ҳамда анъанавий билим бўйича мутахассислар, жамоат арбоблари. Бир қатор ҳуқуқшунослар кенгашнинг қонунийлигига шубҳа билан қараган, аммо улар ишини давом эттириб, Конституциянинг янги лойиҳасини ишлаб чиқишган.
Конституция кенгашининг иши билан бир вақтда президентлик сайлови ҳамда конституция реформаси бўйича референдум ҳам ўтказилган. 2021-йилнинг 10-январида ўтган президентлик сайловида Садир Жапаров сайловга келган сайловчилар овозларининг кўпини олган. Шунингдек, референдумга қатнашганларнинг кўпи Жапаров таклиф қилган президентлик формаси учун овозларини берган.
Конституциянинг янги лойиҳаси ҳам ўзида бир қатори ноаниқликларни, ҳуқуқий коллизияларни ҳамда инсон ҳуқуқларининг бузилишларини жамлайди. «Адилет» ҳуқуқий клиникасининг юристлари лойиҳани таҳлил қилиб, буни парламентда кўриб чиқиш учун ўта хом ва охиригача ишлаб чиқмаган деб аниқлашган.
Шу билан бирга 2-мартда Жогорку Кенешнинг конституцион қонун бўйича қўмитаси бош қонуннинг янги лойиҳасини маъқуллаган. Шунга қарамай кун тартибига бу масала кирмаган эди.
Юристлар ва экспертлар Конституциянинг янги лойиҳасини қабул қилишда депутатлар тарафидан қонунларнинг сақланмаётгани келажакда «давлат идоралари фаолиятининг қонунийлигидан» шубҳалантириб, «низоларнинг қайталанишига» олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантиришган. 3-мартда депутатлар биринчи ўқишдаёқ референдумни тайинлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилишган.
Буларнинг оралиғида, Европа Кенгашининг Венеция комиссияси ҳамда ЕХХТга қарашли Инсон ҳақлари ҳамда демократик институтлар бюроси Қирғизистон Конституциясининг янги лойиҳаси бўйича танқид қилган. Улар президентнинг ҳокимиятнинг ижроий ва бошқа манбалари устидан ҳаддан ташқари устунлиги, парламент аҳамиятининг сусайиши, ҳокимиятни бўлишитириш ҳамда давлат ҳокимияти манбаларининг орасидаги ўзлаштириш ва мувозанатли бошқарув асосларига зарар етказиш хавфини туғдиради деган хулоса чиқаришган
«Президентнинг, парламентнинг ва суд тизимининг ваколатлари, шунингдек инсон ҳуқуқи ва эркинликларига алоқадор айрим низомлар халқаро андозаларга ва ЕХХТнинг олдидаги мажбуриятларига мос келмайди», — деб билдиришди комиссиядан.
Бундан ташқари, Венеция комиссияси Қирғизистонда ўтган конституция реформасини амалга ошириш жараёни бошдан-оёқ жиддий камчиликлар билан ўтганини билдирган. Унинг ичига деталли ва кўп қиррали консультацияларнинг ўтказилмагани кирган.
Ҳужжатда Конституция кенгаши амалдаги бош қонунда идора қатори қаралмагани сабаб унинг легитимли эканидан шубҳа туғдириши айтилган. Шунингдек, муддати тугаган вақтда Жогорку Кенеш айрим оддий функцияларинигина бажара олади, аммо конституция реформаси каби махсус чораларни қабул қилиш ҳуқуқига эга эмас.
«Режалаштирилган референдум бу камчиликларни тузата олмайди, чунки унда “ҳа” ёки “йўқ” деган жавобларгина бўлган. Шу сабабдан умумий институционал тизимни ҳамда Конституция лойиҳасининг тегишли низомларини қайта кўриб чиқиш тавсия этилади», — деб айтилади хулосада.
Натижада янги Конституция Садир Жапаров тарафидан 5-майда қабул қилиниб, қўл қўйилган. Уни ўзгартириш бўйича референдум маҳаллий ҳукуматнинг депутатларини сайлаш билан бирга 11-апрелда ўтган. Янги Конституция қабул қилинган кейин барча ҳокимият президентнинг қўлида тўпланган.