10-декабрда АҚШ Қирғизистонга COVID-19га қарши Pfizer вакцинасининг 49 140 дозасини берди. Бу ҳақда АҚШнинг Бишкекдаги элчилиги маълум қилди.
Элчиликдан таъкидланишича, вакцинани етказиш COVAX механизми орқали уюштирилди — COVID-19га қарши вакцинага бирдек етарли тарзда таъминлаш бўйича халқаро ташаббус.
«Хавфсиз ва самарали вакциналарнинг аҳолига етарли бўлиши бу пандемияни енгиш учун жуда муҳим. Мен бу вакциналар қирғизистонликларнинг ҳаётини ҳимоя қилишга ва ҳавфни янги вариантларининг тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради деб ишонаман», —деди АҚШнинг Муваққат ишончли вакили Соната Коултер.
Элчиликдан АҚШ томонидан Pfizer вакцинаси иккинчи бор етказиб бераётгани таъкидланди. Дастлабкиси 2021-йилнинг 27-октябрида келган. Ўшанда давлатга 26 минг доза вакцина тушган.
Уларнинг маълумоти бўйича, пандемия бошлангандан бери АҚШ Қирғизистонга COVID-19нинг олдини олиш, аниқлаш ҳамда даволаш учун 9 млн доллардан ортиқ маблағ ажратилган.
Соғлиқ сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев АҚШ ҳукуматига чуқур миннатдорчилик билдириб, Pfizer вакцинаси 30 мингдан ортиқ қирғизистонликка сайилганини хабар қилди.
Қирғизистондаги эмлов
Соғлиқни сақлаш вазирлиги эмлов кампанияси эпидемиологик вазиятга ижобий таъсир кўрсатаётганини, бирорта шаҳар ёки қишлоқ «қизил ҳудудга» киргани йўқ деб таъкидлади.
Республика шабининг маълумотига кўра, 13-декабрь ҳолатига кўра, COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 1 млн 160 мингдан ортиқ киши олган, 947 мингдан ортиқ киши эса иккинчи доз билан эмланган.
Қирғизистонда ҳозирда қуйидаги вакциналар мавжуд:
- Sinopharm;
- Pfizer;
- Sputnik Lite;
- AstraZeneca;
- QazVac.