Собиқ президент Сооронбай Жээнбековнинг қудаси ва парламент депутати Алиярбек Абжалиев 2019-2020-йиллари 14 522 643 сом даромад топган.
2019-йил учун декларациясида даромад қатори 8 216 572 сом кўрсатилган, чиқимлари ёзилмаган. Номига 600 кв.метр ер участкаси ва майдони 103 кв. метр хонадон қайд этилган.
Кўчмас мулкларининг рўйхатида 2 484 000 сомга баҳоланган автомобил ва мол-ҳайвонлар кўрсатилган.
- 702 000 сомлик қорамол;
- 378 000 сом миқдорида майда қорамол;
- 1 890 000 сомлик отлар.
Қариндошларининг мулки кўрсатилмаган.
Абжалиевнинг даромади 2020-йили оз бўлган — 6 306 062 сом, чиқимлари ҳақида маълумот йўқ. Декларацияда айни хонадон ва ер участкаси кўрсатилиб, автомашинаси ҳақида маълумот йўқ бўлиб кетган.
Қора моллари ва қўйларининг сони ўзгармаган. Аммо отларининг баҳоси 2 200 000 сомга чиққан.
Алиярбек Абжалиев — собиқ президент Сооронбай Жээнбековнинг қудаси. Унинг ўғли Сооронбай Жээнбековнинг қизи Бактигул Шарипова билан турмуш қурган. У парламентнинг тўртинчи чақирилишининг депутати бўлган, 2015-йили эса парламнетга «Республика — Ата-Журт» партияси билан келган.