Декларация 2019-2020. Депутат Аманкуловнинг икки йиллик даромади 1 226 356 сомни ташкил қилди

319

Депутат Марат Аманкуловнинг2019-2020-йилларга кўра топган даромади бўйича декларацияси эълон қилинди. Икки йилда умумий даромади — 1 226 357 сомни ташкил қилган.

2019-йили у 651 690 сом даромад топган. Чиқимлари кўрсатилмаган.

Аммо кўчмас мулк қисмида саккизта уйи кўрсатилган. Уйларнинг учтасини ҳар бирининг майдони  300-380 квадрат метрдан, иккитаси эса 400-489 квадрат метрга баробар.

Уйларидан бирининг майдони 1500 кв. метрни ташкил қилади, яна бир уйиники бундан ҳам икки баробар катта. Энг катта уйиники эса 17 130 квадрат метрга етади.

Декларациясида тўрт машинаси ҳам кўрсатилган — биринчиси «д-крайслер» (Америка концерннинг DaimlerChrysler машинасига ўхшайди), шунингдек Volkswagen Passat, Mercedes-Benz 500 ва Mercedes-Benz 208 русумидаги автомобиллари бор.

Аманкуловнинг яқин қариндошлари номида майдони 350 ва 400 квадрат метрни ташкил қилган икки уй ва тўрт автомобил бор: Mercedes, икки Lexus 570 ҳамда Honda Civic машиналари.

2020-йили Аманкуловнинг даромади камайиб, 574 667 сомни ташкил қилган. Чиқимлари кўрсатилмаган. Декларацияда аввалгидек саккиз уй кўрсатилиб, аммо машиналари киргизилмаган.

Аммо яқин қариндошларининг автопарки кўпайган — олти машинаю Уч Lexus 570, бир Lexus RX 350, Honda Civic ҳамда Mercedes-Benz. Декларациядаги уйлар ўша бўйича қолган.

2020-йилдаги парламент сайловида Марат Аманкулов «Биримдик» партиясининг лидери бўлган. Партияни собиқ президент Сооронбай Жээнбековнинг «Биримдик»дан еттинчи чақирилишига от солган укаси Асилбек Жээнбеков билан боғлашган.