«Фуқаролик союз». «Хавфсиз шаҳар» бўйича хатларни савдо-сотиқ қилган фирма етказмоқда

289

«Фуқаролик союз» жамоат уюшмаси 7-декабрда «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси ва шаҳсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича таҳлили билан таништирди. Унда қонунбузарликлар ҳақидаги қарорларни манзилига етказиш учун масъул бўлган компания «шубҳа туғдиради» деб айтилади.

Уюшманинг вакили Анна Зубенконинг тушунтиришича, аввалги хатларни етказиш ишини «Қирғиз почтаси» давлат компанияси бажарган. Аммо 2021-йилнинг апрелидан бошлаб, бу ишни «Аманат Транс ЛТД» ҳусусий компанияси бажара бошлаган.

«Компаниянинг обрўси шубҳаларга тўла. Адлия вазирлигининг маълумоти бўйича, компания фаолиятнинг асосий йўналишини — халқ истеъмол маҳсулотларини улгуржи сотиш бўйича агентликларнинг иши кўрсатилган», — деди Зубенко.

Унинг айтишича, компания 2020-йилнинг 10-декабрида, бошқача айтганда, «2021-йилнинг 13-январида эълон қилинган тендерга бир ой қолганда» рўйхатга олинган.

Адлия вазирлигининг маълумотига кўра, «Амант Транс ЛТД» Ўш шаҳрида рўйхатдан ўтган. Компаниянинг етакчиси Айпери Абдикадирова. Бундан ташқари, Абдикадирова «Гарвард» таълим ва тарбия бериш мажмуасига ҳам эгалик қилади.