Давлат солиқ хизмати давлат ва муниципал ходимларнинг ва уларни яқинларининг даромадлари билан кўчмас мулклари бўйича декларацияларини эълон қилди.
Парламентнинг собиқ спикери Дастан Жумабеков топширган ҳисоботга кўра, 2019-2020-йиллари 1 807 537 сом даромад топган.
Декларацияга кўра, Жумабеков 2019-йили 971 760 сом даромад топган ва ҳеч қандай чиқим қилмаган. Бундан ташқари, «Артисбек ата балдари» қишлоқ хўжалиги компанияси ишончли бошқарувида бўлган — Жумабековни отасининг исми Артисбек.
Унинг мулклари орасида қуйидагилар бўлган:
- майдони 59,50 квадрат метр хонадон;
- Фото, видео, аудио техника;
- мол;
- қўй-эчки;
- йилқилар.
Ўша вақтдаги парламент спикери Жумабековнинг 1 445 000 сомлик мол, 750 000 сомлик қўй ҳамда 855 000 сомга баҳоланган йилқилари кўрсатилган.
Яқин қариндошларининг мулки кўрсатилмаган.
2020-йили оддий депутат бўлган Жумабеков 835 777 сомга етмаган даромад топган. Номига ўша вақтда хонадон, қишлоқ хўжалик компанияси, фото, аудио ва видео техникалари қайд этилган.
Молларнинг сони ўзгариб, молининг нархи 1 878 500 сомга, қўй-эчкилариники — 975 000 сомга, йилқилариники 1 111 500 сомга етган. Қариндошларининг мулки кўрсатилмаган.
Дастан Жумабеков бешинчи ва олтинчи чақирилишнинг депутати бўлган. Дастлаб парламентга МХДҚнинг ҳозирги етакчиси Қамчибек Ташиевнинг «Ата Журт» партиясининг номидан, кейин «Қирғизистон» партиясидан келган. 2021-йилдаги парламент сайловига номзодлигини бир мандатли округдан кўрсатиб, округда энг кўп овозга эга бўлган — муҳтамалан, у еттинчи чақирилишнинг ҳам депутати бўлади.