Чуй: 20 ёшдаги қизни Токтогулга «олиб қочган» бола ва аёлга ҳукм чиқди

308
Қизни ўғирлаган 23 ёшдаги фуқаро. Сурат: Чуй вилоят ЙХҲТББнинг матбуот хизмати

Чуй вилоятиннг Сўқулуқ туман суди 20 ёшдаги қизни «олиб қочган» икки айбланувчини бир йилга шартли равишда озодликдан маҳрум қилди. Бунга жабрланувчи қизнинг айбланувчиларга нисбатан «даъвоси йўқ бўлгани» асос бўлди.

Жинот жорий йилнинг 22-сентябрида бўлган. Унда «А.К.С.» исмли аёл ва унинг 23 ёшдаги жияни «О.Б. ўғли» жабрланувчининг «Ак-Ордо-3» янги массивидаги уйига бориб, уни «Ауди» русумидаги машинага мажбурлаб солиб кетишган. Айбланувчилардан бири 20 ёшдаги қизга уйланиш учун уни Жалолободнинг Токтогул туманига ўғирлаб кетишни кўзлаган.

Автомобил  довонга етганда қизнинг онаси айбланувчиларга қўнғироқ қилиб, қизни «қайта олиб келинглар» деб талаб қўйган. Кшп ўтмай «Ауди»ни Чуй вилоятининг ЙҲХББсининг ходимлари «Сосновка» постида тўсган.

Сўқулуқ туман ИИБси «Одамни никоҳга мажбурлаб олиш мақсадида ўғирлаш» моддаси билан судгача тергов бошлаган. Жиноятда гумонланувчилар уй қамоғига чиқарилган.

Суд йиғинида айбланувчилар айбни қисман тан олиб, жабрланувчи қизга нисбатан «куч қўлланишмаганини» айтишган.

Қиз эса ўз кўрсатмасида жиноятда айбланган аёл билан аввал тикув цехида ишлаганини, ўша куни айбланувчилар уни машинага алдаб солганини айтиб берган. Жабрланувчи шунингдек аёл унинг телефонини олиб қўйганини, «йигити борлигини айтганига қарамай» олиб қочишганини таъкидлаган. Аммо у суд йиғинида ўғирлаб кетганларни «кечирганини» билдирган.

Сўқулуқ туман суди абланувчиларни абдор деб топиб, уларни 5 йилга ҳукм қилди. Айни вақтда суд томонлар ярашганини ҳисобга олиб айбланувчиларни бир йилга пробация назорати қўлланилсин деган ҳукм чиқарди.

*Пробация назорати унча оғир бўлмаган жиноятларда судланган одамларга нисбатан қўлланилади. Пробацияга олинган киши озодликдан маҳрум қилинмайди, уч йил муддатгача ҳуқуқ тартибот органи назоратида бўлади. Агар судланувчи пробация назоратининг шартларини бузса, у тузатиш колониясига ўтказилади.

ИИВнинг маълумотига кўра, 2021-йилнинг тўққиз ойида 187 «олиб қочиш» факти қайд этилиб, унинг 177си «жиноят унсури йўқлиги» сабабли қисқартирилган. Қайд этилган фактларнинг саккизигина судга ўтказилган.

Аммо «Одамни никоҳга олиш мақсадида ўғирлаш» моддасида жиноятчиларга қаттиқ жазо белгиланганига қарамай кўп ҳолларда улар шартли турда озодликдан ажратилади ёки тўлиғи билан оқланади.

«Клооп» ва «Азаттык»нинг журналистлари «олиб қочиш» бўйича охирги беш йилдаги суд жараёнларини тадқиқ қилиб, ишлар деярлик судга етмай қисқартирилганини аниқлашган. Экспертлар бунга милиция ва прокуратуранинг ўз ишини қонун доирасида бажармагани сабаб деган хулосага борган.