«Айыл Банк»даги коррупция иши. Маматов президентга нотўғри маълумот берилганини айтди

277

МСКнинг аъзоси Қайрат Маматов 2-декабрда давлатга қарашли «Айыл Банк»нинг иши бўйича гувоҳ қатори сўралганини маълум қилди. Бу ҳақда у «бунинг сайловга ҳеч қандай алоқаси йўқ» деб таъкидлиб, Facebook саҳифасида ёзди. 2013-йилдан 2019-йилгача Маматов банк директорлар кенгашининг етакчиси бўлган.

Қайрат Маматов. Сурат: «Кабар»

Нима бўлган?

26-ноябрда Хавфсизлик кенгашининг йиғинида Садир Жапаров деҳқонлар учун мўлжалланган кредитлар бошқа қўлларга берилганини айтган. Унинг айтишича, баҳорда мамлакатни айланганда унга деҳқонлар пул йўқ, техника йўқ, ёқилғи мойи йшқ деб айтишган. Шундан кейин президент Ҳисоблаш палатасига давлат банкларида ревизия ва аудит қилиб, деҳқонларга имтиёзли кредитлар нима сабабдан етмаётганини аниқлашни топширган.

Унда деҳқонлар учун имтиёзли кредитларнинг 97 фоизи банкларда депутатларга ва вазирларга берилгани ошкор қилинган. Ундан кейин президентнинг топшириғи билан МХДҚ имтиёзли кредитларнинг ноқонуний қўлланиш факти бўйича суриштирув бошлаган.

Текширувдан кейин Давлат қўмитаси «Айыл Банк»да айрим компанияларга мулклари гаровга олиниб йирик кредитлар мақсадсиз берилганини аниқлаган. Ўша вақтда мулкнинг ўзи ноликвид бўлган — аниқроқ айтганда, уни сотиб бўлмайди.

Бу фактлар бўйича МХДҚ «Коррупция» моддаси билан судгача тергов бошлаган.

Маматов нима деди?

«Агар қандайдир саволлар бўлса, мен розиман, тергов холис текшириб, баҳосини бериши керак. Бунгача Молиявий полиция ҳам банкда кўплаган саволларга «қизиқиб» текширув олиб борган», — деб ёзди Маматов.

У бу вақт ичида «Айыл Банк» «барча кўрстакичлар бўйича давлатдаги 24 банкнинг ичидан 17-ўринга чиқиб, энг яхши учликка кирганини», активи билан эса капитали анча ўсганини қўшимча қилди.

«“Кредитларни бошқариш” деган тушунчалар бор, мен ҳеч кимни айбламайман. Аммо биздан кейин кўп одам алмашди, банкнинг ҳозирги фаолиятига жавоб берган вақтдаёқ бошқарув кенгашининг 4 етакчиси алмашди. Аммо берилган кредитлар билан ишлаш ва бошқариш керак-да. Қўлга олиш керак!

Банкнинг фаолияти умумий олганда “алоҳида кредитлар” билан эмас, натижалар билан баҳоланади, буни мутахассислар билишади», — деб таъкидлади Маматов.

У МХДҚнинг текшируви холис бўлишига умид қилади, «чунки президентга нотўғри маълумот берилган».

«Давлат дастурларини амалга оширишда қатнашган банкнинг бари, жумладан 2 давлат банки [РСК ва “Айыл Банк”], имтиёзли кредитларнинг мақсадли фойдаланишига қаттиқ назорат қилишган деб ишонаман», — деб ёзди Маматов.