МХДҚ ва ИИВдан бошқа барча вазирларнинг ўринбосарлари қисқаради

324

Президент Садир Жапаров 3 декабрь куни «Республика бюджетининг харажатларини оптималлаштириш, давлат идоралари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш идораларининг бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Президент ўз фармонида минкабга 2022-йилнинг 1-мартига қадар вазирларнинг,  маъмурий бошқармаларнинг раҳбарларининг, ҳокимлар ва қишлоқ ҳукуматлари раҳбар ўринбосарларининг штат сонини «зарурий минимум»га қисқартириш бўйича топшириқ берди.

Қизиғи, қисқартириш МХДҚ ва ИИВнинг етакчи ўринбосарларига тааллуқли бўлмайди.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевнинг 6 нафар ўринбосари бор:

  • Рустам Мамасадиқов — биринчи ўринбосари;
  • Бекбосун Апсатаров — оддий ўринбосар;
  • Абдуқодир Разаев - Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Киберхавфсизликни мувофиқлаштириш маркази директори;
  • Жумгалбек Шабданбеков — Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 9-хизмати бошлиғи;
  • Айбек Шаменов - Терроризмга қарши кураш маркази директори;
  • Шаршеев Уларбек Зарликович - Чегара хизматининг директори.

Ички ишлар вазири Улан Ниёзбековнинг тўрт ўринбосари бор:

  • Адилбек Бийбосунов — ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари;
  • Нурбек Абдиев;
  • Октябрь Урмамбетов;
  • Эркебек Аширходжаев.