Қирғизистонда COVID-19нинг 37 янги ҳолати қайд этилиб, икки бемор вафот этди

408
Иллюстратив сурат

Қирғизистонда 29-ноябрь ҳолатига кўра коронавируснинг 37 янги ҳолати қайд этилиб, икки бемор вафот этди. Бу ҳақда Республика штабидан маълум қилинди.

  • Бишкек шаҳрида — 19;
  • Иссиқкўл вилоятида — 6;
  • Чуй вилоятида — 2;
  • Жалолобод вилоятида — 3;
  • Боткен вилоятида — 8;
  • Талас вилоятида — 1 киши касаллик юқтириб олди.

COVID-19 пандемияси бошлангандан бери мамлакатда касалга чалинганларнинг умумий сони 183 285га етди. Қирғизистон бўйича 178 112 нафар киши эса вирусдан тузалди. Коронавирус оқибатида жами 2 743 нафар бемор вафот этди.

Ҳозирда 430 бемор касалхонада, 463 киши эса уй шароитида даволанмоқда.