Боткен: Шахтанинг остида қолган тўрт фуқаро қутқарилди

330

Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг матбуот хизмати 29 ноябрь куни уларнинг ходимлари қулаган кондан тўрт кишини қутқариб қолгани ҳақида хабар берди.

Сулукта шаҳрида шахта қулаб тушди. Вайроналар остида беш киши қолган. Шахтада қолганлардан бири қутқарувчилар келгунча ўзи мустақил чиқиб кетган. Қолган тўрт кишини эса қутқарувчилар олиб чиқиб, тез ёрдам хизматига ўтказиб берган.  Ҳалокатдан ҳеч ким жабрланмаган.

ФҲВ қутқарувчилари

Қутқарув ишлари учун 13 нафар қутқарувчи жалб қилинган.

Аввалроқ, июнь ойида, Сулуктида шахту қулаб 20 ёшдаги киши вафот этган. Яна бири жабрланиб касалхонага тушган — унинг аҳволи ўрта деб баҳоланган.