Иманкулов: Ҳокимиятни куч билан босиб олиш — оғир жиноят

202
Марат Иманкулов.

Хавфсизлик кенгашининг котиби Марат Иманкулов ҳокимиятни босиб олиш иши бўйича фикрини билдирди. Сайловга уч кун қолганда МХДҚ ҳокимиятни босиб олишни уюштиришда гумонланган 15 киши қўлга олинганини маълум қилган. Қўлга олинганларнинг уч нафари  — «Қирғизистон Яшиллар» партиясидан депутатликка номзодлар.

«Айримларини танир эканман. Айримлари менга келиб, учрашишни илтимос қилишган. Улар қайсидир бир нарсалар ёқмаётганини, бу тўғри эмас деб қичқиришган. Мен уларга, президентдан сўрай, шу масалаларни ҳал қилиш учун сизларни масъул амалларга қўйсин, ишлаб кўринглар деб таклиф қилганман. Аммо буни рад қилишган», — деди Хавфсизлик кенгашининг котиби.

Унинг айтишича, қўлга олинганларнинг айримлари аввал митингларда қатнашиб юрган.

«Мен уларга катта ёшдаги инсон қатори “бировнинг қўлида қурол бўлманглар” деб маслаҳатимни айтган эдим. Албатта, камчиликлар бор. Ўлкада муаммолар етарли. Уларни ҳал қилиш керак. Аммо бу болаларни шундай оғир жиноятларда фойдаланиб қолиш керак деганини тушунтирмайди. Ҳокимиятни куч билан босиб олиш — жуда оғир жиноят бу», — деб қўшимча қилди Иманкулов.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси 26-ноябрда парламент сайловидан кейин ҳокимиятни босиб олишга ҳаракат қилаётган гуруҳнинг 15 нафар аъзосини қўлга олганини билдирган.

МХДҚнинг маълумоти бўйича, бу одамларнинг гуруҳи парламент депутатларининг ва собиқ амалдорларнинг раҳбарияти қошида ишлаган.

Махсус хизмат қўлга олинганлар оммавий тартибсизликларни уюштириш учун мингга яқин киши тўплаганини, гумондорларни тинтув вақтида «жиноятга тайёргарликни тасдқилаган» қурол-яроғлар, гиёҳванд моддалар ва ҳужжатлар топилганини бир неча бор таъкидлаб қайтарган.

Қўлга олинганларнинг уч нафари «Қирғизистон яшиллар» партиясининг номзодлари Нурис Суйўркулов, Руслан Акматбеков ва Бекназар Купешов. МСК бу номзодларни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берган.