«Клооп» YouTube’дан ўчирилган видеони қайта тиклашни ва каналга қўйилган чекловни олишни талаб қилади

375

27-ноябрга ўтар кечаси YouTube «камситиш, таҳдид ёки қўрқитув» бор деган асосда «Клооп»нинг «Новости Кыргызстана Kloop.kg» деб аталган каналидаги видеони ўчириб қўйди.

Мазкур видеода Қирғизистонда ўтувчи парламент сайловига назорат ўтказувчи «Клооп»нинг кузатувчилари учун қирғиз тилида олинган намунали кўрсатма эди. Биз видеода ҳеч қандай камситиш, қўрқитиш ва таҳдид бўлмаган деб ишонч билан айта оламиз.

Биз зудлик билан апелляция берганмиз, аммо хайратланарлиси, у дарҳол рад қилинди.

Видеонинг ўчирилиши ва каналга контент юклашга бир ҳафталик чеклов қўйилгани давлатда ўтувчи парламент сайловига бир кун қолганда бўлмоқда.

«Клооп» — Қирғизистондаги энг таниқли мустақил ОАВлардан бири. У билан бирга нашр коррупцияга ва уюшган жиноятчиликка қарши суриштирувлар билан танилган. 2020-йилдан бошлаб «Клооп» Қирғизистондаги овоз бериш жараёнини кузатув ўтказган энг асосий ташкилотлардан бирига айланди. Ўчирилган видео эса бизнинг мониторинг ўтказиш миссиямизнинг бир қисми эди.

Видео ҳамма учун очиқ эмасди: намунага  бизнинг кузатувчиларгина илова орқали кира олар эди. Бу видео ҳақиқий оммавий шикоятларни тўплаши мумкин эмас эди, шу сабабдан «Клооп»га кўплаб шикоят жўнатишни кимдир атайин уюштирди деб гумон қиляпмиз. Бу албатта кутилаётган сайловда умуман кузатув ўтказишга тўсиқ бўлишни истаганларнинг қўлидан келди.

Видеони кўриб чиқиб, унда ўчиришга ҳеч қандай асос йўқ эканини ўз кўзингиз билан кўришингиз мумкин:

YouTube’нинг бу қадами бизнинг сўз эркинлиги ва адолатли сайлов учун курашишимизга тўсиқ бўлади. Аввалроқ ҳукуматнинг босимига ҳам учраганмиз. Марказий сайлов комиссияси сохта бюрократик тўсиқлар яратиш билан, бизнинг ташкилотлардан бирини сайловни кузатиш учун рўйхатга олмай қўйган эди. Бизнинг кузатувчиларнинг аксарияти эса сайлов куни «Клооп» билан ҳамкорлик қилганлар ишдан бўшатилади деган таҳдидларни олишди.

Биз қирғиз ҳукуматининг бу ҳаракатидан хайрон қолмадик: «Клооп» сайловни кузата бошлагандан бери, кузатувчилар минглаган қонунбузарликларни қайд этиб, юристлар юзлаган расмий шикоятларни жўнатган. Биз сайловни ҳукуматнинг ноқонуний таъсиридан ҳимоя қилган давлатдаги энг асосий кучлардан бири бўлишга эришдик.

Аммо бизни ҳайрон қолдиргани, ё YouTube кузатувчиларга босим қилишда Қирғизистоннинг ҳукумати билан ҳамкорлик қилади ёки сайтнинг алгоритми жуда кучсиз. Бизнинг сезишимизча, исталган ведеога атайлаб шикоятлар ҳужумини уюштирса, YouTube мазмунини текширмай туриб ўчириб қўяди.

Биз бу шунчаки бир тасодиф деб умид қиламиз ва бу мурожаат YouTube’ни ҳамда унинг асосий қисми бўлган Alphabet компаниясига етади деб умид қиламиз. Ўчирилган видео қайта тикланиб, каналга контент юклашга қўйилган чекловни олиб ташлашни талаб қиламиз. (28-ноябрдаги парламент сайловигача бўлишини истаймиз).

Биз YouTube’ни шикоят сиёсатини ва ўчириб ташлашга таъсир этувчи шикоятлар механизмини қайтадан кўриб чиқишга чақирамиз. Биз дуч келган вазиятга ҳеч ким, ҳеч қачон дуч келмасин.