Қирғизистонда 27-ноябрда берилган маълумотга кўра коронавируснинг янги 67 ҳолати қайд этилиб, уч нафар бемор вафот этди. Касалликдан эса 91 нафар киши шифо топди.
- Бишкек шаҳрида — 21;
- Иссиқкўл вилоятида — 11;
- Чуй вилоятида — 10;
- Жалолобод вилоятида — 10;
- Боткен вилоятида — 8;
- Ўш вилоятида — 4;
- Талас вилоятида — 3.
COVID-19 пандемияси бошлангандан бери Қирғизистонда касалга чалинганларнинг умумий сони 183 207га етди. Давлат бўйича 177 960 киши эса вирусдан тузалди. Коронавирусдан умумий 2 740 нафар киши вафот этди.
Ҳозирда 418 наар бемор касалхонада, 552 нафар киши эса уй шароитида даволанмоқда.
Республика штабининг маълумотига кўра, 27-ноябрга келиб 11 358 киши COVID-19га қарши вакцина олди, унинг ичида 5 153 киши биринчи дозасини, 6 205 нафар киши эса иккинчи дозасини олди.
Муаллиф: Найзабек Мукамбетов