«Қумтўр» иши. Сарпашев ва Зулпукаров қамоқда қолди

369

Бишкекнинг Биринчи май туман суди 25-ноябрда «Қумтўр»даги коррупция иши бўйича собиқ вице-премьер Тайирбек Сарпашевнинг ва парламент депутати Тўрўбай Зулпукаровнинг эҳтиёт чорасини кўриб чиқди. Бу ҳақда Kaktus.media нашри маълум қилди.

Суд карорига кўра, Сарпашев ва Зулпукаров 2022-йилнинг 30-январигача МХДҚнинг тергов қамоғида қолдирилди.

Тайирбек Сарпашев «Қүмтўр» иши бўйича 2021-йилнинг июнида МХДҚ тарафидан қўлга олинган. Муассасанинг маълумоти бўйича, у «Centerra Gold Inc’нинг вакиллари ва давлатнинг юқори лавозимдаги амалдорлари билан ўзаро яширин келишув тузиб, жиноят қилган».

Сарпашев ҳукуматга масъул хизматларда туриб Centerraнинг манфаатлари учун музликларнинг сақланишини таъминловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқилишига тўсқинлик қилган деб таъкидланади.

Тўрўбай Зулпукаров ҳам жорий йилнинг июнь ойида қўлга олиниб, МХДҚнинг тергов қамоғига киргизилган. Ўшанда Зулпукаровдан ташқари, собиқ президент Сооронбай Жээнбековнинг укаси депутат Асилбек Жээнбеков ҳам қўлга олинган. Иккиси ҳам Қумтўр конидаги «Коррупция» иши бўйича гумондор қатори ўтмоқда.

«Қумтўр»даги коррупция

МХДҚ 2021-йилнинг 11-августида «Қумтўр» бўйича терговнинг дастлабки натижасини эълон қилган. МХДҚдан айтилишича, тергов далилларни тўплаб Қумтўр конини ишлатишга оид битимларни тузишда, турли тўлиқлаш ҳамда таҳрирларни киргизишда «“Камеко” ҳамда Centerra Gold компаниялари билан ҳамкорлик қилган йиллари тўлиғи билан кўламли коррупцияга йўл қўйилган деган асосли хулосага» келган.

Миллий хавфсизлик қўмитасидан келишувнинг шартлари «Қирғизистон халқининг манфаатларига жавоб бермаганини» таъкидлаб ўтишган. «Қумтўр» бўйича дастлабки келишувлар доирасида давлатнинг биринчи қочқин президенти Асқар Ақаев ва «Кыргызалтын» давлат концернининг собиқ етакчиси Дастан Саригулов сиртдан жиноий жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, қуйидаги шахсларга қидирув эълон қилинган: иккинчи қочқин президент Қурманбек Бакиев, унинг ўғли Максим Бакиев, Геология ва ер ости хазинасини фойдаланиш давлат агентлигининг собиқ директори Капар Курманалиев, директорлар кенгашининг етакчиси Андрей Елисеев, инвесторнинг вакили Андрей Сазанов.

«Қумтўр» иши бўйича собиқ депутатлар Талант Узакбаев ва Исхак Пирматов коррупцияга аралашганликда айбдор деб топилган. Иккиси ҳам 300 минг сом жаримага тортилган.