«Сохта диплом» иши. МСК Рискелди Момбековни сайловдан четлатди

432

Марказий сайлов комиссияси 24-ноябрдаги йиғинда «сохта диплом» иши бўйича «Социал демократлар» партиясининг номзоди Рискелди Момбековнинг қайдини бекор қилди.

Рискелди Момбеков.

МСК йиғинда Таълим ва билм вазирлигининг жавобини тинглаши керак эди. Вазирликнинг вакиллари «бўш бўлмаётгани» сабабли йиғинга келмаган.

Шунга қарамай МСКнинг ҳуқуқий таъминот бўлимининг етакчиси Мадина Кутбердиева таълим вазирлиги ИИВга «Миллий университетнинг юридика факультетини 2003-йили тугатганларнинг архивида Рискелди Момбеков битирувчи қатори кўрсатилмаган» деб жавоб берганини айтди.

Йиғинга қатнашган «Социал-демократлар» партиясининг вакили бу масала 18-19-ноябрларда кўрилганини эслатиб, Момбековнинг дипломи октябрь воқеаларида «ўғирланганини» қайтарди. Шунингдек, вакил Момбековнинг дипломи қалбаки бўлганини биргина суд айта олади деган   далил келтирди.

МСКнинг аъзоси Абдижапар Бекматов эса аввалроқ номзодга Жусуп Баласағин номидаги Қирғиз миллий университетидан олган дипломнинг дубликатини олиб келиш таклиф қилинганини билдирди. Бекматовнинг айтишича, партия вакили бу масалани бошқа томонга буриб кетганини таъкидлади.

«Таълим ва билм вазирлиги бундай рақамдаги, мазкур сериядаги рақам Момбековга берилмаган деб жавоб берди. Бу билдирув Марказий сайлов комиссиясига қарор қабул қилишга асос бўла олади», — деди Нуржан Шайлдабекова.

Сайлов қонунининг 59-моддасида парламентнинг депутати «олий касб-ҳунар таълими бор» бўлиши кераклиги кўрсатилган. Бундай ўзгаришлар жорий йилнинг август ойида қабул қилинган.

Момбековнинг дипломлари

Момбековнинг биографиясига кўра, у 2003-йили Жусуп Баласағин номидаги Қирғиз миллий университетининг юридика факультетин тугатган. Аммо ўқув юртидан Момбеков уларда таълим олмаганини, 2003-йили №196 қайд рақами билан диплом эса ўқишни Бухгалтерия ва аудит мутахассислиги бўйича тугатган Михаил Стародубов номли битирувчига берилганини маълум қилишган.

2011-йили эса Момбеков мазкур диплом билан Қази Дикамбаев номидаги Дипломатия академиясига топшириб, 2014-йили иккинчи олий таълимга эга бўлган. МХДҚ номзод биринчи дипломи бўлмаганда иккинчисини ола олмас эди деб ҳисоблайди.

Ҳозирда бу факт бўйича «Ҳужжатларни қалбакилаштириш» моддаси билан судгача текширув олиб борилмоқда. Тергов 2020-йилнинг 5-мартида бошланган. Тергов давомида Бакит Шаршенбиев номли фуқаронинг Бош прокуратурага берган шикояти асос бўлган.

Момбековнинг айтишича, унинг 2003-йили дипломи ва дипломатик паспорти ўтган йилдаги октябрь воқеаларида «сейфидан ўғирланган». Депутат бу  бўйича ИИВга ариза билан мурожаат қилганини ҳам таъкидлаган.

МСК 19-ноябрдаги йиғинда номзоднинг «сохта дипломи» бўйича охирги қарорни суднинг ҳукмидан кейин қабул қилинишига қарор қилган. Аммо Момбеков терговнинг натижаси чиқмай туриб «Социал-демократ»ларнинг рўйхатидан чиқарилди.