Жалолобод вилоятидаги Бишкек — Ўш авто йўлида тиркама сурган фура ағдарилиб, йўл тиқини яралди. Бу ҳақда 24-ноябрда ФҲВнинг матбуот хизмати хабар қилди.
Қутқарувчиларнинг маълумоти бўйича, тиқинда 500дан ортиқ машина турган. Авария юз берган жойда ФҲВнинг ходимлари ишламоқда. Ҳозирда йўлнинг бир қисми очилиб, машиналар ўтмоқда. Жабрланганлар йўқ.