Марказий сайлов комиссияси 21-ноябрда «Учкун» акционерлик жамияти тайёрлаган парламент депутатларининг сайлов бюллетенларини ҳудудларга ва чет ўлкадаги сайлов участкаларига жўнатилганини билдирди.
Умумий сайлов округи бўйича депутатларни сайлаш учун – 3 702 646 бюллетень тайёрланди. Унинг ичидан қирғиз тилида – 2 970 157, рус тилида – 732 489 бюллетень. 2494 бюллетень эса кўзи ожиз ва яхши кўра олмайдиган фуқаролар учун Брайль алфавити билан тайёрланди. Хориждаги участкаларга эса – 75 727 бюллетень юборилди.
Бир мандатли сайлов округи бўйича жами бўлиб 3 625 277 бюллетень тайёрланган бўлса, унинг 2 928 810 таси қирғиз тилида, 696 467 бюллетень эса рус тилида. Брайль алфавити билан 2 435 бюллетень чоп этилди.
Қирғизистонда парламент сайлови 28-ноябрга белигаланган. Янги Конституцияга кўра сайлов аралаш тизим билан ўтади — 54 депутат партия рўйхати билан, 36 депутат бир мандатли округдан сайланади. Партиядаги номзодлар «очиқ рўйхат» билан сайланишади.
Марказий сайлов комиссиясининг 2021-йилнинг 19-ноябрига кўра берган маълумотига таянсак, бир мандатли сайлов округидан 292 номзод сайловга қатнашади. Умумий сайлов округидан эса Жогорку Кенешнинг еттинчи чақирилишига 21 сиёсий партия курашади.
Муаллиф: Бегайим Талантбекова