Полиция 18-ноябрда Москвада партиянинг рамзи ва Қирғизистоннинг байроғи билан автоюриш, шунингдек марш ўтказган «Бутун Қирғизистон»нинг тарафдорларини қўлга олди. Бу ҳақда Қирғизистон ИИВнинг матбуот хизмати хабар қилди.
Полиция ходимлари 14 кишини қўлга олди. Акциянинг уюштирувчиси Эмил Бекиев изнсиз митинг ўтказгани ва жамоат тартибини бузгани учун 15 суткага қамоққа олинди.
Шунингдек, акциянинг етти иштирокчиси 10 суткага қамалди, яна етти кишига 20 минг рубль жарима солинди. ИИВнинг матбуот хизмати қўлга олинганларнинг рўйхатини эълон қилди.
Россиянинг орган ходимларининг маълумотига кўра, пойтахт турғунлари акциянинг иштирокчилари жамоат тартибини ва йўл участкасидаги транспорт ҳаракатини бузаётганидан шикоят қилишган. Уларнинг айтишича, қирғизистонликлар «Бутун Қирғизистон» партиясининг номзодларини қўллаш мақсадида сиёсий шиорларни қийқириб, сиёсий уюшманинг атрибутикаси билан авто ва пиёда юриш уюштирган.
ИИВнинг маълумоти бўйича, Бекиев ва акциянинг яна уч иштирокчиси Россия фуқаролари. Қолганлари — қирғизистонликлар.
Шунингдек, қўлга олинганларнинг ичидан уч киши миграция қонунини бузгани аниқланди. Уларга нисбатан маъмурий материал тузилди.
Аввалроқ Бекиев ўзининг YouTube-каналига видео эълон қилган, унда Санкт-Петербургдаги ташвиқот автоюриши ёритилган. Ролик «Бутун Қирғизистон» партияси томонидан молияланган.
«Бутун Қирғизистон»
«Бутун Қирғизистон» партиясининг номзоди Сагинбек Кудаяров 9-ноябрда Исфана шаҳридаги тадбирда партиянинг лидери Адахан Мадумаровга диний олим, марҳум Чубак Жалиловнинг сурати туширилган гиламни совға қилгани учун 7,5 минг сом жарима белгиланган.
МСКдан сайлов қонунининг 28-моддасига кўра, ташвиқот материалларида «диний мавзуга йўналтиришга йўл берилмайди» деб билдиришган.
Қирғизистонда парламент сайлови 28-ноябрга белгиланган. Янги Конституцияга кўра сайлов аралаш тизими билан ўтади — 54 депутат партия рўйхати, 36 депутат бир мандатли округдан сайланади. Партиядаги номзодлар «очиқ рўйхат» билан сайланади.