Бирлашган кураш дунёси (UWW) эркин кураш бўйича дунёнинг икки карра чемпиони Айсулуу Тинибекова билан бўлган видео суҳбатни эълон қилди. У катта спортдаги мағлубияти ва ғалабалари, ўзига бўлган шубҳалари ва ишончи, шунингдек келажакдаги Париж Олимпиадасига бўлган режалари ҳақида айтиб берди.
«Қўлимдан ҳеч нарса келмайди»
Полвон қиз аввал катта спортда у учун ўрин йўқдек сезилганини айтиб берди. Унинг айтишича, унинг фикрича курашда юриб «ёшлигими ва ҳаётим ўтиб кетяпти» деган ҳаёллар бўлган.
«Мағлубиятлардан кейин “мендан профессионал спортчи чиқмайди, бекорга вақтимни сарфлаяпман” деб ўйлардим. Аммо менинг мураббийим доимо “бу мағлубиятлар катта ғалабаларга йўл очади” деб айтар эди. У менга “ўсиб келаётган авлодга намуна бўла оласан” деб умид ва ишонч берарди. “Мендан яхши спортчи чиқмайди” деган ўй мени тинч қўймас эди», — деган Тинибекова.
У 2017-йилдаги кураш бўйича жаҳон чемпионатидаги кўрсатган ўйини унга катта ғалабаларни таъминлай олишига умид берганини қўшимча қилган.
«Мен 2017-йили елка бўғиним чиқиб қолганига қарамай, катталар орасидаги дунё чемпионатида бронза медаль олганман. Ўшанда мен чап қўлим билангина курашганман. Мен курашдаги ўз усулларимдан фойдалана олмаган. Шундай аҳволда медаль ютдим. Ўша вақтда мен дунё чемпиони бўла оламан деб ўйландим»,— деди курашчи.
Ҳаяжон курашишга ёрдам беради
Тинибекова бошқа спортчилар каби ҳар бир мусобақа олдидан ҳаяжонланишини айтиб берди.
«Бу ҳаяжонни керакли вақтда енгиб, сени қилмаслиги учун тўғри йўлда қўлланиш керак. Мен ҳар бир мусобақада ҳаяжонланаман. Бунда ҳис бўлган вақтда, жуда яхши курашаман», — деди у.
Спортчининг айтишича, у Токиодаги Олимпиада ўйининг финал мусобақасида «ҳаяжонланмагани» учун мағлуб бўлиб қолган.
«Токиодаги олимпиада ўйинларининг финалида менда ҳаяжон бўлмаган. Балки, шу сабабдан ютқазиб қўйди. Ўзимга бўлган ишончим юқори бўлиб, ичимда ҳаяжон сезмаганман», — деди Тинибекова.
«Мен ўзимга ишондими»
Тинибекованинг айтишича, Дунё чемпионатидаги икки ғалабасининг ўртасида катта фарқ бор.
«2019-йили менда умуман бошқа ҳиссиётлар ва туйғулар бўлган. Мен унга ишона олмаганман. Бир неча ой эйфорияда бўлганман. Аввал бу ҳақда хаёл ҳам қила олмасдим. Бугун эса шунчаки ўзимизга исботладик», — деб таъкидлади у.
Тинибекова ўша вақтда ўзига бўлган катта ишонч пайдо бўлганини қўшимча қилди.
«Ослодаги Жаҳон чемпионати — бу ўзимга нисбатан катта синов. Мен ўзимга ишонганман. Ичимда ҳаяжон бўлган. Мен Парижда ўтувчи Олимпиадага бошқача тайёргарлик кўришим кераклигини тушундим», — деди у.
«Катта спорт мени қўйиб юбормаяпти»
Полвон қиз Токиодаги олимпиада ўйинларидан кейин спорт карьерасини тугатишни истаганини айтиб берди.
«Олимпиадагача мен олтин олишимга тўлиқ ишонганман. Олимпиададаги ғалабам билан профессионал карьерамни тугатаман деб ўзимга сўз берганман. Аммо катта спорт мени шунчаки қўйиб юборишни истамаётганини тушундим. Шу боисдан Париждаги Олимпиада ўйинларига қатнашишга қарор қилдим», — деди у.
Курашчи қиз Токиодан олтин медалга умид қилганига қарамай, финалга қадар етганидан фахрланишини қўшимча қилди.
«Мен Олимпиада ўйинларининг кумуш совринига эга бўлганимни фахр билан айтаман. Қирғизистонда финалга чиққан биринчи аёл бўлдим. 2016-йили мен медаль енга олмаган. Ҳаётда доимо паст-баланд бўлаверади. Барини кўтара олишимиз керак. Ҳаёт аслида бир кураш. Токио Олимпиадасидаги мағлубиятга кўз юмдим. Мен кумушни, олтиндан ортиқ қабул қилдим. Қирғизистонликлар мени аввал бўлмаган даражада қўллади», — деди Тинибекова.
«Олдинга интилиш керак»
Интервьюнинг сўнггида спортчи барча ёш қизларга мурожаат қилди. Унинг айтишича орзуга етиш учун олдингагина интилиш керак.
«Бир нарсага лойиқ эканингни бутун дунёга исботлашинг керак. Одамнинг имкониятлар чексиз. Фақатгина олдига қараб интилиб, ҳаракат қилиш керак», — деб таъкидлади Тинибекова.
Айсулуу Тинибекова — эркин кураш бўйича дунёнинг икки карра чемпиони. У 2020-йилдаги Токио Олимпиада ўйинларида кумуш медалга эга бўлган.
Тинибекова Қирғизистон номидан Олимпиада ўйинларига лицензия олган биринчи курашчи қиз. Унинг ғалабаси минглаган ёш қизларни «қизлар уйда ўтириши керак» деган стереотипларга қарамай, профессионал спорт билан шуғулланишга илҳомлантирган.