Алкомагнат Абдикеримов парламент сайловига қатнашишдан бош тортганини эълон қилди

344

Жогорку Кенешнинг депутати, парламентга Норин бир мандатли округидан номзод Шаршенбек Абдикеримов 19-ноябрда сайловга қатнашишдан бош тортганини эълон қилди.

У бу ҳақда   Ат-Баши туманида қариндоши Жибек Молдоевага куёв излаш бўйича йигитлар орасидаги кастинг вақтида билдирди.


Шаршенбек Абдикеримов. Сурат: Клооп

Шаршенбек Абдикеримов ким?

Абдикеримов — «Кыргызстан» парламент фракциясининг амалдаги депутати. Шунингдек, Абдикеримов Қирғизистоннинг миллий олимпиада қўмитасини бошқаради. Келаётган сайловга у Норин бир мандатли округидан номзод қатори қатнашмоқда.

Бундан ташқари Абдикеримов «Аю Холдинг»нинг қарамоғидаги ароқ ишлаб чиқарувчи «Аю» заводининг асосчиси бўлиб ҳисобланади.

Унга уйлар, бинолар ва ер участкалари тегишли экани маълум. Даромадлар ҳақидаги декларацияга кўра, собиқ депутат 2014-йили ер участкасини сотишдан 110 млн. сом ва автомобил сотишдан 2 млн. сом маблағ топган.