Президентнинг матбуот хизмати президент Садир Жапаров 17-ноябрда «олий суд ва маҳаллий судлар ҳақида»ги қонунга қўл қўйганини билдирди. Қонун 2021-йилнинг 30-сентябрида Жогорку Кенеш тарафидан қабул қилинган.
Олий ва маҳаллий судлар ҳақидаги қонунга Жапаров 2021-йилнинг 5-майида қабул қилинган Конституцияга кўра қўл қўйган. Жапаров қўл қўйган қонун Олий судга қонун лойиҳаларини таклиф қилиш ҳамда қонунларни мукаммаллаштириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш ҳуқуқини беради.
Ҳужжатга кўра, Олий суднинг раиси Судлар кенгашининг тавсияси билан ва парламент депутатларининг ярмидан кўпи розилигини берган ҳолда президент тарафидан тайинланади. Олий суднинг етакчиси 5 йиллик муддатга сайланади. Етакчининг ўринбосарларини ҳам президент тайинлайди, аммо тавсияни олий суд беради. Уларнинг ишлаш муддати ҳам — 5 йил.
Олий суднинг бошқа судьялари депутатларнинг кўпчилиги томонидан сайланади. Улар ёши 70га чиққунгача сайланишади.
Маҳаллий судларнинг судьяларини ҳам Суд адолат ишлари бўйича кенгашнинг таклифи билан президент тайинлайди. Дастлаб улар 5 йилга тайинланади, шундан кейин 70 ёшгача ишлай олади.