Товламачиликда гумонланиб қўлга олинган блогер Гулзат Алимкулова (Гулзат Мамитбек) очлик эълон қилди. Бу ҳақда Қийноқларнинг олдини олиш миллий маркази (ҚОММ) билдирди.
Маълумотга кўра, Мамитбек 14-ноябрдан бери озиқ-овқатдан бош тортиб, «тизимга норозилигини билдирмоқда».
Мамитбекнинг очлик эълон қилгани ҚОММнинг ходимлари 16-ноябрда Бишкекдаги ТИЗО-1ни текшириб борган вақтда маълум бўлган.
«Айбланувчининг фикрича, унга асоссиз айб қўйилмоқда ва буни исботловчи барча ҳужжатлар бор. Гулзат Алимкулова масаласи фуқаролик тартибида кўрилиши керак эди деб ҳисоблайди», — деб ёзилади билдирувда.
Гулзат Мамитбек ЖИДХ ва ИИВ идораларидаги шартлар қаноатланарли эмаслигини айтган. У хат-хабарларнинг ўз вақтида жўнатилмаганига ва ходимларнинг қўпол муомаласидан норози.
Бишкекдаги ТИЗО-1нинг етакчилиги эса Гүлзат Мамитбекнинг барча хабарлари тезкор шаклда манзилига жўнатилаётганини билдирди.
ҚОММнинг маълумотига кўра, блогер президентга, МХДҚга, Омбудсмен институтига, БМТга ва АҚШ билан Туркиянинг Қирғизитсондаги дипломатия вакиллигига мурожаат йўллади.
Гулзат Мамитбекнинг қўлга олиниши
25-октябрда Бишкек шаҳрининг Биринчи май туман ИИБи Гулзат Мамитбекни товламачилик гумони билан қўлга олган. 27-октябрда эса Биринчи май туман суди Мамитбекни бир ойга қамоққа олиш қарорини чиқарган.
Мамитбекни қўлга олишга 2020-йили блогернинг устидан етти кишидан ариза тушгани асос бўлган. Жабрланувчилар блогер уларнинг «ишончига кириб, катта даромад ваъда қилиб пул олганини» билдиришган. Зарарнинг умумий миқдори 110 минг доллардан ортади.
Шу сабабдан Биринчи май туман ИИБи «Товламачилик» моддаси билан иш очган, аммо гумондор 2020-йилнинг февраль ойининг бошида давлатдан чиқиб кетган.
Гумонланувчи қидирувда юргани сабаб 2020-йилнинг 8-августида тергов вақтинча тўхтатилган эди. Гулзат Мамитбек 25-октябрида давлатга қайтиб келганда «Манас» халқаро аэропортида қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киргизилган.